11 April 2010
02:25 - “Эзгулик” мамлакатимиздаги Польша элчилигига ҳамдардлик мактуби йўллади
Бугун Россиянинг Смоленск шаҳрида Польша ҳукумати делегацияси, хусусан, Президент Лех Качиньский билан содир бўлган авиаҳалокат туфайли Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Польша элчилигига мамлакат халқига ҳамдардлик изҳори битилган мактуб йўллади. Унда Лех Качиньскийнинг нафақат плояклар етакчиси, балки дунёда демократия тимсоли бўлган шахслардан бири экани тилга олинади. Унинг демократия ва инсон ҳуқуқлари борасидаги қарашлари, сиёсати бошқа мамлакатлар раҳбарларига ҳам ўрнак бўларди эди, дейилади мактубда.