11 April 2010
01:35 - Сирдарёда ўқитувчиларга пилла солиғи жорий қилинди
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан вилоятдаги ўрта умумтаълим мактабларининг ҳар бирига 200-300 килограммгача пилла топшириш ёки унинг пулини тўлаш лозимлиги ҳақида кўрсатма берилди. Вилоят Халқ Таълими Бошқармаси мутасаддисига кўра, педагоглар пилла қурти боқиб, ипак етказиб беришдан кўра ойлик маошларидан килограммига 5000 сўмдан тутиб қолишга розилик беришган, дейди мухбиримиз.

Бироқ айрим ўқитувчилар ипак қурти боқишни ҳар йилгидек ўқувчилар зиммасига юклашга уринишмоқда. Ўзаро келиша олмаётган педагоглар билан ҳокимликнинг иши йўқ: мактаб ё пилла боқиб, ипак топширади ёки пулини тўлайди, вассалом.