22 January 2010
06:44 - Авиация прокурори Чориевлардан йирик миқдорда жарима ундиришни сўради
Аввалги хабарларимизда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Ҳасан Чориевнинг фарзандлари Ботир ва Азизаларга нисбатан жиноят ишлари бўйича Сергели тумани судида бораётган маҳкама тафсилига тўхталгандик. БМТнинг қочқинлик мандати билан АҚШда бошпана топган ва ўтган йил кузида Ўзбекистонга келган бу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддаси (Чет элга чиқиш ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш) билан қўзғатилган жиноят иши кўрилаётганини баён қилгандик.

20 январь куни Ш.Ашрапов раислик қилган маҳкамада музокара ўтказилиб, давлат айбловчиси икки судланувчининг ҳар бирига нисбатан энг кам иш ҳақининг 150 баравари (5 652 000 сўм ёки 3000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишни сўради. Суд ҳукмини ўқиш бошқа кунга қолдирилди.