22 January 2010
07:28 -
Юсуф Жумани озод этиш талабидан тортиб, Ислом Каримнинг АҚШ сафаригача. Орада Абдулазиз Комиловни алмаштириш воқеаси бор
20 январь жума куни Ўзбекистон режимининг зиндонида ётган шоир Юсуф Жуманинг турмуш ўртоғи Гулнора Олтиева ва ўғли Жавҳар “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат ҳамкорлигида АҚШнинг ташқи сиёсатини белгилайдиган ва уни амалага ошириш билан шуғулланадиган Вашингтондаги бир қатор юксак даражали идораларида бўлиб, ўрта даражали мулозимлар билан кўришдилар. Учрашувларнинг мақсади аниқ – америкаликлардан Юсуф Жумани озод этиш талаби билан Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтказишни сўраш. Гулнора ўз номидан ёзилган баёнот ва турмуш ўртоғиниг қамоқхонадаги оғин аҳволини кўрсатувчи маълумотларни америкаликларга топширди. Бу масалада фақат америкаликлардан ёрдам кутаётганини алоҳида урғулади.
Табииий, учрашувлар чоғида Ўзбекистондаги аҳвол, мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг оғир шартлар остидаги фаолияти, Ўзбекистон-АҚШ муносабатларига доир мавзулар ҳам тилга олинди. Хусусан, яқинда бу ерга келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норовни ўрта даражали мулозимлар қабул қилгани, америкаликлар Ўзбекистон раҳабариятидан ўз сиёсатида ўзгаришлар қилиш хусусида сигнал кутишаётгани, алмаштирилиши аниқ бўлган Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Абдулазиз Комилов ўрнига ким келиши шундай сигнал бўлиши мумкинлиги, ўзгаришлар бўлмагунча Ислом Каримни Вашингтонга таклиф килиш хусусида сўз ҳам бўлиши мумкинмаслиги айтилди.
Владимир Норовнинг ўрта даражали мулозимлар тарафидангина қабул қилинганини айтишдан мақсад, Гунора Олтиевага илтофотми ёки ўзбек вазирини камситишми, аниқ эмас.
Абдураҳим Пўлатнинг фикрича, ҳозирги элчининг ўрнига ким келишидан қандайдир маъно қидириш фойдасиздир. Ўз вазирига етарлича ҳурмат кўрсатилмаганидан ғазабга тушган Ислом Карим жаҳл устида элчини чақириб олган бўлса керак.
Баъзилари 2 соатгача давом этган учрашувлардан кейин уйга келар-келмас, дейди Абдураҳим Пўлат, Абдулазиз Комилов ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланганини хабарлардан эшитдим. Демак, АҚШ мулозимлари бу ҳақда олдиндан хабардор бўлганлар. Бундан чиқди, президентнинг яқин орада АҚШга таклиф қилинмаслиги ҳақидаги гаплари ҳам тўғри экан.
Дарвоқе, шуни айтиш керакки, диктаторларни дунёдан изоляция қилишдан кўра, уларни Ғарб дунёсига интеграция қилиш демократия иши учун фойдалироқ бўлиши хусусидаги фикримни учрашувларда айтдим. Президент бу ерга келадиган куни Тошкентда “Бирлик”нинг қурултойини ўтказишни режалаштираётганимизни ҳам ҳазил аралаш айтиб ўтдим. АҚШликлар қурултойимизни тезроқ ўтказишда ёрдам бермоқчи бўлсалар, ўз фикрларини ўзгартириб, Ислом Каримни тезроқ бу ерга чақирсалар ёмон бўлмасди. Қолаверса, аминманки, бу ва демократияни Ислом дунёсига қандай тақдим этиш ҳамда Исломда ислоҳотлар хусусидаги фикрларим энг юқори даражали раҳбарларга етказилади.