04 June 2009
22:33 - АҚШга ўқишга боришни тақиқлашмоқчи
Андижон вилоятининг Назармаҳрам (Холдевонбек) аҳоли пунктида яшайдиган икки қобилиятли гимназия ўқувчиси АҚШ элчихонаси ёрдамида ташкил этилган TOEFL имтиҳонларини топшириб, Америкага бориб ўқиш имкониятини қўлга киритишди. Аммо, йигитларнинг хурсандлиги узоққа бормади. Уларнинг ота-оналарини маҳаллий СНБ ходими чақириб, болаларни чет элга ўқишга юбормасликка маслаҳат берди. Чунки, деди у, болалар бундай давлатларда билим олиб келгандан кейин, бу ерда иш топиши жуда қийин бўлади, бундан ташқари, бошларингга ортиқча муаммолар ортириб нима қиласизлар, бу масалани яхшироқ ўйлаб кўринглар.

Бу воқеадан кейин, гимназия ўқитувчилари ҳам икки йигитнинг ота-онаси билан учрашиб, болларини чет элга юбормасликка ундашган, деб хабар беради мухбиримиз.

Бу можаро нима билан тугашини кузатиб борамиз.