18 July 2018
18:26 - Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, бундай президент, бундай Олий Мажлис ва бундай Gazeta.uz кабилар билан келажагингиз ҳам дабдала бўлаверади
“Ҳаракат” ўз хабарларида Президент Шавкат Мирзиёнинг деҳқонлар олдига бориб тутзорларни кенгайтириш ва аччиқ гаримдорилар экиш ҳақида, кўприқ қурувчилари олдига бориб, кўприкларни сифатли қуриш кераклиги ҳақида берган масхарабозлик руҳидаги маслаҳатлари устидан кулиб, Президентнинг иши давлат структураси яхши ишлашини таъминлаш эканлигини тўхтамасдан гапириб ётмоқда. Аммо, ҳеч нарса ўзгараётгани йўқ. Масалан, кеча Шавкат Мирзиё Фанлар Академияси Ботаника Институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор имзолабди. Ботаника Институти фаолиятини янада такомиллаштириш Фанлар Академиясининг ишидир. Бунга маблағ керак бўлса, нари борса бир неч юз минг долларлик пулни Президентсиз ҳам топса бўлади.Агарда Фанлар Академияси шуни ҳам қилолмаса, унинг ўзини ислоҳот қилиш керак.

Ҳозир Шавкат Мирзиёнинг иши Ботаника Институти фаолиятини такомиллаштириш эмас, Ўзбекистоннинг ўлаётган иқтисодиётини ўлимдан қутқариш учун керак бўлган фундаментал сиёсий ва иқтисодиё ислоҳотларни амалга оширишдир.

Агарда Шавкат Мирзиё қандай ислоҳотлар қилиш кераклиги билмаётган бўлса, “Бирлик” Партиясидан ўргансин. Бу партия фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётиши, фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси ётиши кераклигини йиллардан бери гапириб келмоқда.

Қани, Шавкат Мирзиё, мард бўлса, бу таклифни қабул қилсин, ёки уларни ҳамма ерда муҳокамага қўйсин, кўрамиз натижа нима бўлади.

Таклиф қилинаётган сиёсий ислоҳотларнингн марказида қўғирчоқ Олий Мажлис ўрнига ҳақиқий Олий Мажлис яратиш ғояси ҳам ётибди. Хўш, ҳозирги Олий Мажлис қанақа ўзи? Унинг қўғирчоқ театри эканлигини ҳозир ҳамма билади. Аммо, конкрет мисоллар билан буни кўрсатиб бериш оммавий ахборот воситаларинг вазифасидир.

Бугун Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Gazeta.uz сайти ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг депутати Алишер Ҳамроев коррупцияга қарши қандай курашиш ҳақида фикр билдирибди. Унинг аҳмоқона фикрига кўра, коррупция ва порахўрликни йўқ қилишни 17 асрда Самарқандда ҳокимлик қилган Баҳодир Ялангтўш ва у кабилардан ўрганиш керак эмиш. Чунки, айнан, Баҳодир Ялангтўш каби буюклар лавозимларидан фойдаланиб чўнтакларни ифлос йўллар билан топилган пулга тўлатмаганлар.

Алишер Ҳамроев ўзининг аҳмоқона фикрини шундай давом эттиради. Ҳозир Шавкат Мирзиё коррупцияга қарши аёвсиз кураш бошлади. Аммо, халқ ва президент ишонч билдирган айрим амалдорлар порахўрлики билан боғлиқ ишлари билан қўлга тушмоқдалар. Демак, Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари аҳолининг ушбу иллатга қарши муросасиз муносабатини шаклллантириш билан шуғулланишлари керак.

Юқорида айтганимиздек, Gazeta.uz сайти Алишер Ҳамроевнинг валдирашларига ҳеч қандай таҳлил бермаган. Келинг, таҳлилни биз берайлик.

Ҳамма соҳада биздан жуда-жуда олдинда кетаётган Ғарбнинг тажрибаси исботлаб бўлдики, коррупция ва порхўрликни таг-туги билан йўқ қилиб бўлмайди, чунки, эгри ишларга қўл уриш - одамнинг табиатида бор. Порахўрлик ва коррупцияни минималлаштиришнинг ягона йўли эса, демократиядир.

Ҳозир Ўзбекистон инсон эркинликлари, яъни демократия даражаси бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан 2-чи ўрида туради. Шу сабабли, биз коррупция ва порхўрликда биринчимиз ва давлатимиз айнан порўрлик ва коррупция ботғида ўлмоқда.

Бу ғариб аҳволдан чиқиш учун Ўзбекистонни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида, биринчи навбатда, ўзини бу соҳада кўрсатиб бўлган “Бирлик” Партияси иштирокида, демократик сайловлар воситасида Олий Мажлисни янгилаш, айни замонда, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш керак. Ана ўшанда Gazeta.uz ҳам ҳақиқий ахборот воситасига айланади ва Алишер Ҳамроев кабиларнинг шармандасини чиқариб, уларни сиёсий саҳнадан улоқтиришга ҳисса қўшади.

Тахмин қилиш мумкинки, ўзи ҳам порхўр бўлган Алишер Ҳамроевнинг расмдаги турқига қаранг.