04 June 2009
20:39 -
Гуржи аскарларининг Афғонистондаги тинчлик ўрнатиш операциясида иштирок этиши аниқлашди
Бир неча ой аввал Гуржистон ўз ҳарбийларини Афғонистонга юбориш қарори олгани билдирилганди. Бугун русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги Гуржистон Мудофаа вазири Давид Сихарулидзега асосланиб билдиришича, “бу йил гуржиларнинг тинчликни сақлаш кучлари Афғонистондаги тинчлик ўрнатиш операциясига қўшиладилар”. Гуржи қўшинлари французларнинг ҳарбий контингенти таркибида урушда қатнашишлари ҳам эълон қилинди.