04 June 2009
02:13 - Қўшнилар асир алмашишган
Кеча Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарачилари ўзаро асирлар алмашишган. Ўзаро тинчлик ҳукм сурган пайтда ғалати эшитиладиган бу иборани қўллаган “Азаттык” радиоси (қирғиз хизмати) Ўзбекистон тарафи Сўх анклавидаги Водил постида уч нафар қирғиз ҳарбийсини қўлга олгани ва тутқунларни мамлактига қайтарганини таъкидлади. Ўз навбатида қирғизлар ҳам аввалроқ қирғиз томонига адашиб ўтиб қолган икки ўзбекни эгаларига топширган. Мазкур воқеалар “Абадий дўстлик шартномаси”ни имзолаган икки мамлакат чегарасида содир бўлмоқда.