04 June 2009
02:06 -
Кеч қолган Информацион билдириш

Аслида, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири, бундай Комиссия аллақачон тузилиши ва бу ҳақда ўзбек халқига керакли хабар берилиши шарт эди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати тарқатган Информацион билдиришнинг тўла матни қуйидагича.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 июндаги фармойишига биноан, 2009 йил 26 май куни Андижон вилоятининг Андижон ва Хонобод шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари юзасидан қўзғатилган жиноий ишнинг очиқ суд муҳокамасини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Х.Қодиров раҳбарлигида комиссия тузилди.
Комиссия зиммасига мазкур террорчилик ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги талабларига тўла мос равишда қўзғатилган жиноий иш материалларининг судда очиқ ва холисона кўриб чиқилишини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича зарур ёрдам кўрсатиш, суд жараёнининг хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилиши учун шарт-шароит яратиш вазифалари юклатилди.”