23 May 2007
03:00 -
23:30 - Сирдарёлик эзгуликчилар йиғилиш ўтказишди - Белорусь ва Ўзбекистон режимлари ҳамкорликни йўлга қўймоқчи 22:00 - Юсуф Жуманинг ўғли жавобгарликка тортилди - “Ўздонмаш” қўшма корхонаси раҳбари ҳ

23:30 - Сирдарёлик эзгуликчилар йиғилиш ўтказишди
Кеча "Эзгулик" жамиятининг Сирдарё вилояти Кенгаши навбатдаги йиғилишини ўтказди. Йиғилишда Жамиятнинг ва Сирдарё бўлимининг ҳозирги аҳволи, фаолияти, вилоятдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида фикр юритилди.
Вилоятда ҳали ечилмаган муаммолар талайгина, ҳукумат идоралари эса уларни ечиш ўрнига тўсиқ бўлмоқдалар, дейишди мажлис қатнашчилари. Айни замонда, ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат аъзоларига нисбатан ҳамон тайзиқларнинг давом этмоқда, "Эзгулик"нинг маҳаллий бўлими ҳануз вилоят Адлия бошқармасидан рўйхатга олинмаган.
Сирдарёлик ҳуқуқ ҳимоячилари йиғилишда қатнашган “Эзгулик” раиси Васила.Иноят билан биргаликда келажакда қилинадиган ишларнинг режаларини туздилар.
Белорусь ва Ўзбекистон режимлари ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
Бугун, 23 майда Тошкентда Ўзбекистон ва Белорусь ҳукуматлараро комиссиясининг иккинчи мажиси бўлиб ўтди. Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари Қувондиқ Санақулов ҳамда Белорусь тарафидан Бош вазир ўринбосари Андрей Кобяков иштирок этган мажлисда ўзаро иқтисодий ва савдо-сотиққа оид ҳамкорлик, гуманитар алоқаларни кучайтириш масалалари муҳокама этилди. Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон — Белорусь муносабатлари деярли йўқ даражада эди, буни умумий товар айланмаси миқдори 70 миллон АҚШ доллари экани ҳам кўрсатиб турибди, дейди мухбиримиз. Бироқ Ўзбекистон савдо саноат палатаси раиси Алишер Шайховнинг таъкидлашича, бу қиймат яқин орада 1 миллиард долларга кўтарилиши мумкин.
22:00 - Юсуф Жуманинг ўғли жавобгарликка тортилди
20 май куни Бухоро вилояти Қоракўл тумани ИИБ томонидан ҳибсга олинган мухолифатчи шоир Юсуф Жуманинг ўғли Машрабга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Таниқли мухолифатчи Бобомурод Раззоқонинг айтишича, Машраб ўғирлик билан жавобгарликка тортилган бир йигитнинг кўрсатмаси асосида ҳибс этилган ва қўй ўғирлашда айбланмоқда. Касби журналист бўлган Машраб бу айбловни тан олмаяпти.
Шунингдек, бугун Юсуф Жуманинг бир неча қишлоқдошлари 718 оила номидан Машрабни озод қилишни талаб қилиб ИИБга ариза бердилар. Туман ИИБ тергов бўлими раҳбари Анвар Турдиев эса иш МХХ назоратида экани, бу ишни ёпа олмаслигини таъкидлаган.
“Ўздонмаш” қўшма корхонаси раҳбари ҳибсга олинди
Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, “Ўздонмаш” Россия — Ўзбекистон қўшма корхонаси раҳбари Исоқул Ҳайтов ҳибсга олинган. Тошкент шаҳар прокуратураси санкцияси асосида терговга жалб қилинган бу амалдор ЖКнинг 167- (Давлат мулкини талон-тарож қилиш), 168- (Фирибгарлик), 205- (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) сингари жиноятларни содир этганликда гумон қилиняпти. Қўшма корхонага тегишли ҳужжатлар ҳозирда прокуратура идораси томонидан ўрганилиб, қонунбузарлик доираси аниқланмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, Россиядан комбайнлар келтиришда жиддий талон-тарожга йўл қўйган.
15:00 - Анқарада жонли бомба партлашида 6 киши ўлди, 53-54-чилар туфайли ўзбекларни ҳам шу кунлар кутардими?
Бугун эрталаб Туркия пойтахти Анқаранинг Улус деб номланган қисмидаги бир бозорчада террористлиги тахмин қилинаётган одам (бундайларни жонли бомба дейдилар) ўз-ўзини портлатиши натижасида 6 киши (жонли бомбадан ташқари) ўлди, 80 дан ортиқ киши яраланди. Турк ахборот воситалари ўлганлардан бири Музаффар Саваш 2 кундан кейин бўладиган никоҳ тўйига тайёрланар экан, бу бозорчага куёвлик кийим-бош олгани келганини ёзиб, оддий туркларнинг юрагини эзмоқда, айни замонда, уларни ғазаблантирмоқда. Одатда бу каби террористик ҳужумлар курдлар тарафидан уюштириларди. Бугунги портлаш ҳам шундай бўлганини тахмин қилган Туркиянинг хавфсизлик хизматлари оддий одамлар курдларга қарши ҳаракатларга кечишидан қўрқиб, курдларнинг Демократик Жамият Партияси бош қароргоҳини қўриқлашга бошладилар.
Шуни алоҳида айтиш керакки, дейди Туркиядаги мухбиримиз, турк халқи 30-40 йилдан бери шу каби террор воқеалари ичида яшамоқда. Туркларга қарши фақат курдлар эмас, арманиларнинг “Асала” номли халқаро террористик ташкилоти ҳам шундай “уруш” олиб борган. Шу сабабли, турк ёшлари ичида террорист душманларга уларнинг усуллари билан курашиш керак деган фикр кенг тарқалган. Иш шунгача етиб борганки, бозорларда террористик ҳужумлар уюштириш, портлатувчи моддалар тайёрлаш бўйича китоб-қўлланмалар сотиб олиш мумкин бўлган.
Бир қатор ўзбек сиёсий мухолифлари 1993 йилда шундай атмосфера ичидаги Туркияга қочиб келишгандан кейин, уларни террористик фаолиятга ўтишга чақирганлар бўлганлиги ҳозир ҳаммага маълум. “Бирлик” ҳаракатининг раиси Абдураҳм Пўлат ва унинг тарафдорлари ташкилот ичидаги Хазратқул Худойбердиев ва Алибой Йўляхшиев бошчилик қилган кичик бир гуруҳнинг қаттиқ талабларига қарамасдан бундай йўлни рад этдилар.
Шунда бу икки киши 1995 йил ёзда Германиялик ўзбек аслли миллионер Анвар Олтойли “Эрк” партиясининг ўша пайтдаги раиси Салой Мадамин орқали берган моддий ёрдам билан Москвада “Бирлик”нинг ноқонуний қурултойини ўтказиб, Абдураҳим Пўлатни раисликдан четлатишга ва сўнгра “Бирлик”ни демократик йўлдан чиқаришга интилдилар.
Лекин, “Бирлик” фаоллари (ҳозир “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракциясида бўлган Абдусалом Эргашевдан ташқари) уларни қўллаб қувватламадилар ва секин-аста бу икки шахсни ташкилотдан узоқлаштирдилар. Мухолифатни террористик фаолиятга тортувчиларга Москвада зарба берган “Бирлик” фаолларига Пўлат Охун раҳбарлик қилгани, у билан елкама-елка Носир Зокир, Ёдгор Обид, Баҳром Ҳамро ва ҳозирда марҳум Дамин Нарзиқул тургани ҳам ҳаммага маълум фактлардан.
Бу Москвадаги йиғилиш ҳақида ўзбек журналисти Санобар Шерматова "Московские Новости" газетасида махсус мақола ҳам чиқарган.
Аммо, минг афсуски, “Эрк” партиясининг Салой Мадамин бошчилигидаги гуруҳи бу ишга тўла киришди ва Истанбулга Қашқадарёдан 15 нафар ёш йигитни олиб келиб, биринчи ўзбек “жонли бомбаларини” тайёрлашга тушди. Бу ишларга “Эрк” партиясининг ўша пайтдаги Қашқадарё вилояти бўлими котиби Юсуф Рўзимуродов ва партиянинг ёшлар қаноти раиси Пахлавон Турғунов тўғридан-тўғри раҳбарлик қилишган. Бундай бурилишга рози бўлмаган “Эрк” фаоллари Жаҳонгир Муҳаммад, Самад Мурод ва Дайнов Ташановлар Салай Мадамин бошчилигидаги 53-54-чилар гуруҳи билан алоқаларини узишган.
Туркияда “жонли бомбалар” тайёрлаш ишлари кайфиятида реалликни унутган Салой Мадамин “Эрк” газетасининг 1994 йил 2-сонида - биз ёшларимизни шундай тарбиялашимиз керакки, уларга Олооҳ номидан буюрсак, ўйламасдан ўлимга кетаберишлари керак – деб ёзишгача борганди. Айнан унга жавобан “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат қуйидаги сўзларни айтган: “Оллоҳ берган ақл билан яшаш - ислом қадриятларини тўғрироқ талқин қилишдир” (“Ҳаракат” журнали № 2-3, 1995).
Воқеалар шуни кўрсатмоқдаки, ўзбеклар, хусусан, ўзбек ёшлари Абдураҳим Пўлатнинг айтганларини тўғри қабул қилиб, у билан бирга кетмоқдалар. Шунинг учун “Бирлик” Партияси мамлакат ичида фаолият кўрсатаётган ягона ташкилот бўлиб қолмоқда, 53-54-чиларнинг кичик гуруҳи юрт ташқарисида бор холос. Улар чиқарадиган сайтлардаги сўровномада ҳам унга қатнашганларнинг 85 фоиздан кўпроғи Абдураҳим Пўлатни мухолифат лидери деб кўрсатгани диққатга сазовор фактдир.
Ҳозир Юсуф Рўзимуродов Жасликдаги концлагерда ўтирибди, Пахловон Турғунов эса, ББСнинг ўзбек хизматида “демократик” эшиттиришлар тайёрламоқда. Буни ёш бола ҳам тушунадики, Юсуфни Пахлавон МХХга ушлаб берган ва у ҳозир хам шу ташкилотга ишлайди.
Вақтинча тўнини бошқачароқ кийиб олган 53-54 лақабли Салой Мадамин эса, яна ўша Паҳлавон ва тожик хавсизлик хизматлари билан алоқаси борлиги аниқлашиб бораётган Юсуф Расулларнинг ёрдамида “бош ўзбек демократи” унвонини олиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда. МХХнинг мақсади аниқ - шу йўл билан ўзбек демократик мухолифатини дискредитация қилиш.