21 May 2007
03:00 -
23:00 - “Инсон ва қонун” газетасига муҳаррир тайинланди 21:30 - Италиялик дипломатлар Тошкентга келишди - “За каждый кусок земли – будем бороться!” (Пресс-релиз Общества “Эзгулик”, № 33, 21.05.07) 21:00 - Ўзбекистон ҳукумати каль
23:00 - “Инсон ва қонун” газетасига муҳаррир тайинланди

Бугун, 21 майда Ўзбекистон Адлия вазирлиги муассислигида чоп этиладиган “Инсон ва қонун” газетасига Бош муҳаррир тайинланди. Энди таҳририятга шоир ва журналист Қўчқор Норқобил етакчилик қилади. Қўчқор журналист ва шоир сифатида Каримов режими идеологиясини мустаҳкамлаш йўлида заҳмат чеккан, маддоҳлик санъатини янги поғонага кўтарган шоввозлардан. Унинг режим олдидаги хизматлари айниқса антиамерика кампанияси ва Ғарбга қарши хуружларда кўринди. Шу боисдан ҳам моддий-техник базаси мустаҳкам бўлган нашр унга инъом қилинди, дейди мухбиримиз.

21:30 - Италиялик дипломатлар Тошкентга келишди

Бугун, 21 майда Италия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Жанни Варнетти бошчилигидаги итальян дипломатлар ҳайъати мамлакатимизга келди. Ҳайъат Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида учрашувлар ўтказган, аммо бу ҳақда расмий матбуотда ҳалигача гапирилмади. Бироқ делегациянинг Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Фарруҳа Муҳиддинова томонидан қабул қилингани ва парламентлараро муносабатлар борасида сўзлашилгани ҳақида маълумот бор. Расмий хабарларда Варнеттининг юртимизга келишидан мақсад сиёсий ва савдо-иқтисодий, гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш экани таъкидланади, дейди мухбиримиз.

“За каждый кусок земли – будем бороться!” (Пресс-релиз Общества “Эзгулик”, № 33, 21.05.07)

В Общество «Эзгулик» поступило заявление от группы граждан, проживающих в махалле Янгичек Кувинском районе Ферганской области. В заявлении говорится о том, что из определенного количества земли, принадлежавшего к бывшему ширкатному хозяйству им.М.Шербутаева были выделены участки земли для строительства жилья. Такое решение было принято на общем собрании членов ширкатного хозяйства (решение от 03.10.2006г.) а также решением хокима района А.Азимова 02.09.2006г. за №659, где указано, что гражданам выделяется по 8,0 сотых земли строительство жилья. Данные земельные участки были введены в государственный кадастр и в счет архитектурного отдела района были оплачены от 350 000 до 500 000 сумов (имеются квитанции).

Воодушевленные таким решением жители начали строительство, сажали деревья, саженцы, возвели фундаменты под жильё. Но в эти дни, ни без каких либо объяснений хоким района А.Азимов распорядился о сносе фундаментов, пропахать выделенные земли. С участием представителей УВД и прокуратуры, с помощью тракторов и бульдозера были начаты снос строительств. Последние такие попытки были 12 мая, и только заявления и угрозы жителей (более 100 чел.) броситься под тракторы усмирили хокима.

Но опасность возникновения конфликтов и выражения недовольства со стороны населения по сей день сохраняется. Так как решение хокима района о выделении земельных участков, подтвержденные нормативным актом не отменены выше стоящими органами или судом, сессией народных депутатов, действия хокима района можно оценить как правонарушения. Если даже решение хокима будет отменено, существует Земельный Кодекс, где в статье 91 указано, что все затраты частных лиц на земельные участки должны быть оплачены соответствующими органами государства.

Общество «Эзгулик» выражает озабоченность в связи с нарушением ряд законов в отношении граждан и призывает государственных органов принять решительные меры и по решению данных проблем, и по отношению чиновников злоупотребляющих своей должностью на местах.

21:00 - Ўзбекистон ҳукумати кальцийланган сода экспорт қилмоқчи

Бугун, 21 майда маҳаллий нашрлардан маълум бўлишича, шу йилнинг сўнггига бориб, Ўзбекистон ҳукумати кальцийланган сода экспортини йўлга қўймоқчи. Бироқ экспорт ҳажми борасида аниқ-тиниқ маълумот йўқ. Бу борада куни кеча Каримов Қорақалпоғистон Республикасидаги Қўнғирот сода заводини бориб кўрганидан кейин гап чиқди, дейди мухбиримиз. Маҳаллий матбуотчиларнинг иддаосича, завод йилига 100 минг тонна миқдоридаги бундай кимёвий маҳсулот ишлаб чиқариш қудратига эга.

Ёдгор Турлибеков яна маломатлар нишонида

Кеча, 20 майда Қаршилик ҳуқуқ ҳимоячиси, "Бирлик" фаоли Ёдгор Турлибековни Қарши шаҳар Буюм бозори ҳудуди участка нозирлари 3 соатдан ортиқ ушлаб турдилар. Ёдгор аканинг мухбиримизга айтишича, Буюм бозоридаги тадбиркорлар шикоятига кўра суриштирувлар ўтказаётган кекса ҳуқуқ ҳимоячисини бир неча милиция ходимлари бозор раҳбари Виктор Ашуровнинг талаби билан ҳибсга олишган. Участка нозирлари пунктида турли оғизга олиб бўлмайдиган ҳақорат ва сўкишлар билан сийланган мухолифатчининг ёзув диктафони ва мобил телефони тортиб олиниб, синдириб ташланган.

Бугун Ёдгор ака мазкур қонунбузарлик ҳолатлари бўйича вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат этиб, ўзининг шаън ва қадр-қимматига озор етганидан арз қилган. “Мен Ўзбекистон ИҲЖнинг вилоят бўлимини бошқарган пайтимда Виктор Ашуров Касби тумани ИИБ бошлиғи эди. У лавозимидан четлатилиб, жавобгарликка тортилганида, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилганман” дейди Турлибеков.

9:30 - Абдураҳим Пўлат: Европа Иттифоқи–Ўзбекистон муносабатлари боши берк кўчада экан, биз нима қиламиз?

Шу йил 14 майда Европа Иттифоқининг юнг юксак ижроия органи Ўзбекистонга қарши Андижондаги хунрезлик туфайли киритилган санкцияларни бир қисмини бир йилга, бошқа қисмини, озгина юмшатиб 6 ойга узайтирди.

Баъзи мухолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бу қарорни олқишладилар. Аммо, масала улар ўйлаётганидан мураккаброқдир.

Маълумки, санкциялар 1,5 йилдан бери жорийда эди. Улар Ўзбекистон ҳукуматини Андижон воқеаларига очиқлик киритувчи қадамлар қилишга ва бир оз бўлса ҳам демократия тарафига бурилишга хизмат қилдими? Йўқ, Келажакада улардан бирон натижа кутиш мумкинми? Кўринишидан - йўқ.

Демак, санкциялар амалий натижага эришиш нуқтаи назаридан мутлақо фойдасиз бўлди.

Тўғри, Европа Иттифоқи ўзининг демократик принципларига содиқ эканлиги ва Ўзбекистоннинг бугунги режими Ғарб дунёси тарафидан маданий бир ҳукумат сифатида тан олинмаслигини, демак, уни тенг ҳуқуқли партнер сифатида қабул қилмаслигини намойиш қилди. Бироқ Каримов ҳукумати маданийликнка даъво ҳам қилаётгани йўқ, шундай экан, бу нуқтаи назардан ҳам санкцияларнинг самараси сал кам йўқ каби.

Аслида, ЕИнинг 14 май қарори ўзбек демократик мухолифатига аниқ бир сигнал берди: Ўзбекистон режими Ғарбнинг босими остида ҳам ҳеч бир шаклда демократик ислоҳотлар қилмоқчи эмас, ЕИ буни тушуниб етгани сабабли, Ўзбекистонга қарши санкцияларни узатишдан бошқа чора тополмади.

“Бирлик” Партияси воқеаларнинг шу йўналишда кетишига тайёр эди. Биз бундан ҳам аввал айтгандик: Демократик ўзгаришларни биз ўзимиз қилишимиз керак. Ғарбнинг ёрдами биз учун жуда муҳим, аммо, у ёрдам халос. Асосий вазифаларни ўзимиз бажарамиз.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, “Бирлик” Партияси урғуни аввал бўлгани каби юрт ичкарисидаги фаолиятига беради.

Бу йил Ўзбекистонда президент сайлови бўлади. Юрт ичида бу кунда “Бирлик”дан бошқа фаолият олиб бораётган мухолифат гуруҳлари бўлмагани сабабли, бу сайловда қатнашиш учун ҳаракат қиладиган ҳам фақат биз бўламиз. Шу кунларда президент сайловида иштирок этиш учун тайёргарликларимиз давом этмоқда.

Юқорида айтганимдек, бизга Ғарбнинг ёрдами керак. Биз буни доим айтиб келганмиз. Хусусан, “Бирлик”нинг Андижон воқеаларининг бир йилиги муносабати билан эълон қилган 2006 йил 12 май баёнотида ва 2006 йил 6 ноябрдаги Европа Иттифоқига мурожаатида Ўзбекистон ҳукуматига таъсир ўтказиш билан биргаликда мамлакатимиздаги про-демократик кучларга ёрдам бериш муҳимлиги алоҳида таъкидланган. Аммо, шу пайтгача Ғарб тарафидан бизнинг бу чақириқларимизга адекват жавоб бўлмагани реаллик эканлигини тан олиш керак.

Шундай шароитда “Бирлик” Партияси Европа Иттифоқи ва АҚШнинг тегишли доиралари билан мулоқатларида уларнинг диққат-эътиборини сиёсий мухолифатнинг аҳволига жалб этиш билан биринчи навбатда шуғулланади. Шу кунгача Ғарб Ўзбекистонда инсон ҳуқулари масаласига асосий эътиборини қаратмоқда. Биз уларга тушунтиришмиз керакки, сиёсий мухолифат оёққа туролмас экан, инсон ҳуқуқлари масаласида ўзгариш бўлмайди.

Биз Ғарб мамлакатлари вакиллари билан учрашувларда ўз истак ва талабларимизни тўғри ифодалай билишимиз катта аҳамиятга эга. Ҳозирча бизнинг истак ва талабларимиз жуда умумий шаклда бўмоқда. Уларни конкретлаштириш ва конкрет таклифлар билан чиқиш жуда муҳимдир.

Ҳозир биз ҳамма ерда мухолифат партияларининг Ўзбекистон ҳукумати тарафидан тан олиниши ва уларнинг бу йилги президент сайловида иштироки масаласини биринчи планга олиб чиқишимиз шарт. Ғарб давлатларибу масалани расмий доираларда кўтарсалар, бу - Ўзбекистон ҳукуматига психолигик босим, мухолифат учун эса жиддий маънавий дастак бўларди.

"Бирлик" ва унинг ҳамкорлари бу йўналишда конкрет ишлар бошлаб юборишган. Вакилларимиз Европа Иттифоқи ва бу йил Европа Иттифоқига раҳбарлик қиладиган Германия давлатининг ижроия органлари билан айтилган масала бўйича иш олиб бормоқдалар.

Агар бошқа мухолифат партиялари ва гуруҳлари бу масалага фақат ўз манфаатлари эмас, мамлакат ва миллат манфаатлари нуқтаи назаридан ёндошсалар ва бугун биринчи навбатда “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказиш масаласини ҳамма ерда кўтарсалар мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки, бу партия рўйхатдан ўтиш жараёнини бошқаларга нисбатан илгарироқ нуқтага олиб борди ва урғуни унга бериш энг рационал қадам бўлган бўларди.

Мен юрт ташқарисидаги ҳамма демократ сафдошларимизга мyрожаат қилиб, бизнинг шу йўналишдаги қадамларимизни қўллаб-қувватлашни сўрайман. Ўйлайманки, айнан шу масала атрофидаги жараёнлар юрт ташқарисидаги мухолифатчиларни аморфликдан чиқаради ва уларни структуралаштиради. Структуралашиш, бошқаси йўқ бўлганисабабли, “Бирлик” платформаси атрофида бўлади. Ҳозир, кўриниб турибдики, баъзи чуқур ўйламайдиган мухолифатчилар структуралашишни шахсий муносабатлар асосида қилишмоқчи. Бу объектив ўлароқ мағлубиятга маҳкум бўлган интилишдир. Уларни ҳам реалист бўлишга чақираман.