18 May 2007
03:00 -
23:00 - Тошкентлик “Бирлик”чилар мажлиси - Ислом Карим юрт кезмоқда - Режимбоши ёш оилаларни қўлламоқчи, улар эса Россияда мардикорда
23:00 - Тошкентлик “Бирлик”чилар мажлиси

Бугун “Бирлик” партиясининг Тошкент шаҳар кенгаши вакиллари мажлис ўтказдилар. Кенгаш раиси Ҳайитбой Абдулланинг билдиришича мажлис кун тартибидан партиявий ишларни жонлантириш, мавжуд ижтимоий-сиёсий вазиятга баҳо бериш ва яқин истиқболдаги стретегияни белгилаш ўрин олганди. Мазкур масалалар юзасидан ўзаро кенгашилиб, ЕИ қарори ва мавжуд вазиятга баҳо берилди, партиявий ишларни жонлантириш бўйича тегишли топшириқлар олинди.

Ислом Карим юрт кезмоқда

17-18 май кунлари Президент Ислом Карим Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига сафар қилди. Расмий хабарда айтилишича, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, мавжуд аҳвол билан танишиш мақсадида минтақага борган Каримов Урганч шаҳрида бунёдкорлик ишларини кўрган, ишлаб чиқариш корхоналари, қатор фермер хўжаликлари ва объектларда бўлган.

Режимбоши ёш оилаларни қўлламоқчи, улар эса Россияда мардикорда

Президент Ислом Карим “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга бугун имзо чекди. Фармонга кўра, республиканинг ҳар бир ҳудудида янги иш ўринлари очиш, ёшларни кичик ва ўрта бизнес ва тадбиркорликка жалб қилиш, уларга микрокредитлар ажратиш, имтиёзли равишда қорамоллар сотиш ва ёш оилаларнинг даромад манбаларини кўпайтириш кўзда тутилади.

Бу популистик Фармонни амалга ошириш механизмининг йўқлиги, боиси бу борада ҳеч бир ричагнинг ишламаслигини ҳатто режимбошининг ўзи ҳам билади. Қолаверса, айни кунларда ҳеч бир муболағасиз йигитлар гўшангадан чиқибоқ, Россияга мардикорликка йўл олишмоқда.