17 May 2007
03:00 -
22:30 - Москва вилоятида яна бир ўзбек миллий нафрат қурбони бўлди - «Союзнефтегаз-Восток Лтд» Ўзбекистонга 460 млн. долларга тенг сармоя ётқизмоқчи - Каримовга таъзия изҳор этишга шошилманг - Ҳукумат газ экспорти

22:30 - Москва вилоятида яна бир ўзбек миллий нафрат қурбони бўлди
Кеча, 16 майда Москва вилояти ИИБ тарқатган хабарга кўра, вилоят ҳудудидан пичоқлаб ўлдирилган яна бир ўзбек мардикори жасади топилди. Мурданинг шахси аниқланмаганини таъкидлаган ИИБ ходимлари айни ҳодиса юзасидан дарҳол жиноят иши қўзғатилгани ва тергов ҳаракатларининг бошланганини билдирди.
«Союзнефтегаз-Восток Лтд» Ўзбекистонга 460 млн. долларга тенг сармоя ётқизмоқчи
Маҳаллий матбуот тарқатган маълумотга кўра, Россиянинг «Союзнефтегаз-Восток Лтд» компанияси мамлакатимизнинг Қашқадарё вилояти ҳудудидаги нефть-газ конлари истиқболи учун 460 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя ётқизишни кўзлаган. Бу лойиҳа Ғарбий Ҳисор ҳудудида 38 йил давомида икки газ ва газ конденцати конларини ўзлаштиришни ўз ичига олади. Дастлабки маълумотларга кўра, бу ҳудудда 3-4 миллиард куб метр ҳажмда газ заҳираси бўлиши мумкин.
Каримовга таъзия изҳор этишга шошилманг
Халқаро интеренет тармоғидаги энг сермаҳсул сайтлардан бири centrasia.ru вебсайти бугун Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонасида сақланаётган журналист, Президент Каримовнинг жияни Жамшиднинг вафот этгани ҳақида ёлғон ахборот тарқатди. Ўзбек мухолифати ва ҳуқуқ ҳимоячилари орасида ростакамига ваҳима кўтарган бу хабар куннинг иккинчи ярмига бориб, ёлғонлиги фош бўлди. Жамшиднинг онаси Маргарита Турсунова бу ҳақдаги маълумотларни рад этиб, унинг ўлик-тириклигини муштипар онадан бефаросатларча тасдиқлашга уринган “Озодлик” радиоси ва Узньюс.нет лойиҳаси раҳбаридан ранжиганини яширмади, дейди мухбиримиз.
Ҳукумат газ экспорти ҳажмини кенгайтирмоқчи
Бугун, 17 майда “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси раиси ўринбосари Шавкат Мажитов Ўзбекистоннинг газ экспорти ҳажми шу йил 14, 50 миллиард куб метрга етишини айтди. Шу миқдорнинг 13 миллиард куб метрга яқини Россия ва Қозоғистонга амалга ошириладиган экспорт улушига тўғри келади, дейди мухбиримиз. Қирғизистон аҳолиси 0,75 миллиард куб метр газимиздан баҳра олса, тожикларга сотиладиган газ 1,5 миллиард куб метрни ташкил этади. Албатта, халқимизнинг миллий бойлиги режимни мустаҳкамлаш, юртни хонавайрон қилишга сарфланаётгани даҳшатлидир.
18:00 - Абдураҳим Пўлат: Сиёсат санъатига оид фикрлар, ёки ТЁ операцияси
Мақолани жозибалироқ қилиб кўрсатиш учун шундай ном танладим. Аслида, унга “Шахслар билан эмас, омма билан ишлаш керак ёки Толиб акага раҳмат” номи берилса, мақоланинг моҳиятига мосроқ бўлган бўларди.
Мақоланинг номи ҳам муҳим, аммо, мени асосий қийнган масала унинг номи эмас, уни ёзишга ўзимни мажбурлаш бўлди. Гап шундаки, бундай мақолани мен каби сиёсатчи одам ёзмаслиги керак эди. Чунки, мен тилга олаётган мавзу дунё стандартларига кўра ўта тривиал бўлиб, сиёсатчиларни қўйиб туринг, саводли ўқувчилар уни менинг мақоламсиз ҳам билишлари керак.
Аммо, минг афсуски, ўзбек мухолифати ичидаги ўзини сиёсатчиман деб юрганлар, ёки уларнинг атрофидаги журналистликни даъво қилаётган анча-мунча одам, мен ҳозир тушунтиришни истаган нарсаларни нафақат билмайди, балки, осонликча тушуниб ҳам ололмайди. Мақоланинг мақсади – уларга бироз дарс бериш, ўқитиш.
Мақоламнинг номи сиёсат санъати бўлгани учун, вақтдан фойдаланиб, тўғридан-тўғри сиёсат санъатига алоқадор бир мисол келтирмоқчиман. “Бирлик” раисининг 5 нафар ўринбосари бор. Улардан бирини у раис ўринбосари сифатида фойда келтиради деб эмас, раис ўринбосари қилиб қўйсак, зарари камроқ бўлади деб танлаганмиз. У барибир етарлича муаммолар чиқариб туради, аммо, у раис ўринбосари бўлмаса эди, жуда кўп зарар келтирган бўларди. Мен бу ўринбосарни энг яқин сафдошларимга бунинг сабабини англатиб танлаганман, вақти келиб, улар буни тасдиқлашади.
Масалан, “Эрк” партиясида эса, сиёсий санъат нималигини тушунадиган биронта одам ҳам бўлмагани сабабли, партия ҳар қадамда бўлиниб ва парчаланиб, охир-оқибат битди. Унинг қолдиқлари охирги 2 йилда бир йиғилиш ўтказишга ҳам кўрқишади, чунки, йиғилишса яна бўлинишади. Агар бу партия Самад Мурод, Жаҳонгир Муҳаммад, Ойгул Маматова, Тошпўлат Йўлдошев, Баҳтиёр Исабеков, Насрулло Саид каби шахслардан тўғри фойдаланса эди, ҳозирги ҳолига тушмасди.
Бу кунларга оид бир мавзуга ўтишдан олдин тарихдан яна бир неча мисол келтираман.
1. 1988 йили СССРнинг ғарбий қисмидаги жумҳуриятларда демократик ўзгаришлар талаби билан оммавий митинлар ўтказилар экан, Ўзбекистонда одамлар митинг сўзидан қўрқишарди. Одамларимизнинг қўрқувини билганим учун, ўша йили октябрь ойида Оролни қутқариш комитетининг мажлисида, митинг десам мажлис қатнашчилари қочиб кетишидан қўрқиб, комитетнинг кейинги мажлисини ҳозирги Мустақиллик (у пайтдаги номи – Ленин) майдонида ўтказишга чақиргандим.
Ўша мажлисда асосий нотиқ бўлган Ўзбекистон Компартиясининг собиқ биринчи котиби, тарихда биринчи марта Совет Иттифоқи Коммунистик Партияси Политбюросининг аъзоси даражасига кўтарилган ўзбек Нуриддин Муҳиддинов мендан кейин дарҳол минбарга қайта югуриб чиқиб, эҳтирос билан “Бу ёш фан докторини (исмимни ҳам билмасди – А.П.) огоҳлантирмоқчиман. Бундай гаплар билан келажагингизни барбод қилманг. Майдонда мажлис бўлармиди? Сиз халқни митингга чақирмоқдасиз. Ўзбек халқи ҳеч қачон митингга чиқмаган, чиқмайди. Бундай гапларни тўхтатайлик” деганини аввал ҳам ёзган эдим.
Лекин шу тариқа ўзбекларнинг ҳаётига митинг сўзи кирди, бир неча ойдан кейин “Бирлик” халқ ҳаракати бутун Ўзбекистонни митинг майдонларига айлантириб юборди. Кейинчалик бу митинглар ҳукумат тарафидан бўлғуси эркчи 53-54-чи хоинлар ёрдами билан тўхтатилгани ва мухолифат мағлубиятга учратилгани алоҳида мавзу.
2. 1992-93 йилдаги ҳукуматнинг ҳужумлари натижасида демократик мухолифат яксон қилинди. Уни сақлаб қолишда “ҳар бир мухолифатчи ҳуқуқ ҳимоячисига айлансин” деган шиорим катта рол ўйнади. “Бирлик” фаоллари айнан шундай қилдилар, асосан уларнинг саъй ҳаракатлари билан Ўзбекистнда ҳуқуқ ҳимоячилар ҳаракати яратилди. Кейинчалик айнан ”Бирлик”чи ҳуқуқ ҳимоячилари биринчи имкон бўлиши билан “Бирлик”ни қайтадан тикладилар. “Эрк” партияси бундай политтехнологияни тушунмагани унинг қайтадан тикланолмаслигида муҳим роль ўйнади.
3. 2003 йили “Бирлик”нинг 10 йилдан кейин илк қурултойини ўтказиш учун имкон қидирар эдик, Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки йиллик мажлисини Тошкентда ўтказиши маълум бўлди. Ҳамма мухолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бунга қарши чиқдилар. Уларга кўра, бундай мажлиснинг Ўзбекистонда ўтказилиши Каримов ҳукуматининг фойдасига бўларди. Мен бутунлай бошқача фикрда эдим, тезда кўпчиликни ўз томонимга ўтказдим ва банкнинг Тошкентда йиғиладиган куни “Бирлик”нинг қурултойини ўтказиб олдик.
Ўша кунлари Толиб Ёқуб “Ҳукумат бир кун бизга йўл бериши мумкин. Кейин яна ҳамма нарса эскиси каби бўлади” деганида, мен шундай жавоб қайтаргандим: “Демак, биз ҳар куни Ўзбекистонда биронта халқаро анжуман ўтказилишига эришишимиз керак, ўшанда ҳар куни бир тадбир ўтказоламиз. Ўзбекистон изоляция қилинса, биз ҳеч нарса қилолмаймиз”. Менинг ўшанда ҳақ бўлганимни ҳеч ким инкор этолмайди, айниқса ҳозир.
4. 1989 йил 8 октябрда “Бирлик” Марказий Кенгашининг мажлисида демократик мухолифат бўлинди. Бу йиғилиш асосан ёзувчилардан иборат бўлган бўлғуси эркчи 53-54-чилар томонидан чақирилган ва тайёрланганди. Улар “Бирлик”нинг тузилишида асосий роль ўйнаган одамлар бўлгани учун, кўпчлик мендан кўра уларга ишонарди. Улар Марказий Кенгашнинг Тошкентда яшайдиган аъзоларини уйма-уй юриб, вилоятларга одамлар юбориб, ўзларича ишни пишитдилар, кўпчиликни ўз тарафларига оғдирдилар. Мақсад Каримовнинг талаби билан мени раисликдан олиш ва “Бирлик”ни ҳукуматнинг навбатдаги чўнтак ташкилотига айлантириш эди.
Мен 53-54-чилардан фарқли ўлароқ, шахснинг психологияси колликтивнинг психологиясидан фарқли бўлишини билардим. Мен ва менинг тарафдорларим Марказий Кенгаш аъзолари билан бирма-бир ишламасдан, Марказий Кенгашга коллектив сифатида қарадик ва колликтивга таъсир қиладиган бир неча тадбир орқали кўпчиликни орқамиздан олиб кетолдик. Бундай политехнологияларга ақли етмайдиган Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан кабилар ўзлари тузган “Бирлик” нима учун Абдураҳим Пўлат билан бирга кетганини ҳали ҳам тушунолмай, йиғи-сиғи қилиб юришади.
* * *
Энди бу кунларга оид бўлган воқеага ўтаман.
Яқинда собиқ сафдошимиз Толиб Ёқуб ўзи билан охирги йилларда фаолият олиб борганларнинг кўпчилигини лойга бўлғаб ва ҳаммани КГБга чиқарувчи бир қатор мақолалар ёзиб, уларни сайтларда тарқатди. Мен ҳозир Толиб ака ўз фикрини тасдиқлаш мақсадида келтирган турли воқеаларни анализ қилиб, у кишининг иддаолари мутлақо асоссиз эканлигини санаб ўтирмайман. Мен шахсан ўзимга қаттиқ ботган бир фактни тилга олман
Толиб аканинг ёзишича, мен у киши билан телефонда гаплашганимда, у мени Ўзбекистонга қайтишим кераклигини гапирса, унга “Мени ўлишимни истайсизми?” деб бақирган эканман, телефонни қўйиб қўйибдилар. Бундай воқеа бўлмаганини айтиб ўтириш ҳам ортиқча.
Аммо, фараз қилайлик, шундай гап бўлди. Мен Толиб ака билан, қўполлигим учун кечиринглар, хотинларини талашиб эмас, ўз ҳаётимни Толиб ака ўйлагандан кўра юқорироқ баҳолавориб, у кишига бақирибман. Қаранг, 16 йиллик сафдошим менга тасалли бериш (гап ҳарҳолда ҳаётим ҳақида бормоқда), “биз Сиз билан бирга бўламиз, керак бўлса, бирга ўламиз” каби сўзлар айтиб, кўнглимни кўтариш ўрнига, телефонни отибдилар.
Наҳотки, Толиб акадек одам шунчалик пасткаш бўлиб қолди, тубанликка юз тутди дея кўп ўйладим. Унинг Центразия сайтидаги қатор мақолаларини, одамларнинг шу мақолалар ҳақидаги фикрларини қайта-қайта ўқидим. Ҳар сафар мақоланинг остида “Ватандош” сайтига берилган линкка кўзим тушарди.
Мен яқинда чет элга келган 53-54-чилар тарафидан Ватандош, Исёнкор каби сайтлар очилгани ҳақида АҚШда яшайдиган Тоҳир исмли танишимдан кўп эшитгандим, аммо ўз принципимга мувофиқ, вақт кетказмаслик учун, ўзим танлаган бир неча сайтдан бошқасига кирмасдим. Бунинг устига Тоҳирнинг гапларидан тушунардимки, у сайтларда пичоққа илинадиган, мен учун фойдали бўлиши мумкин бўлган бирон нарса йўқ.
Аммо Толиб аканинг мақолаларини қайта-қайта кўриб, нима бўлди-ю ахир Ватандош сайтига кирдим. Аниқроқ қилиб айтсак, Толиб аканинг 24 апрелда Центразияда чиққан 3-чи мақоласи орқали Ватандошга кирдим. У ердан Исёнкор сайтига ҳам ўтиб, уни ҳам кўрдим. Улар сайтларига "Дунё ўзбеклар саҳифаси, "Ўзбек сиёсий муҳожирлари саҳифаси" деб ном қўйишганиданоқ бу ер қандай маъсулиятсиз одамларнинн маскани эканлиги билинади. Бу номларга рашк қилаётганим йўқ, аммо, ҳарҳолда, маъсулиятли одамларга афзаллик бераман.
Иккала сайт ҳам информацион эмас, демак, кўпчиликни ўзига тортолмайди. Улар Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларга фикр билдирувчи сайтлар. Бу каби сайтлар сайт сифатида оёқда қолабилиши учун ёки чуқур анализга асосланган фикрлар ёки номи чиққан машҳур одамларнинг фикрларини бериб боришлари керак. Уларда бу иккала жиҳат ҳам йўқ. Мутлақо бекорчи одамгина ўқиши мукин бўлган олди-қочди гаплар билан тўлдирилган у сайтлар. Ҳар бир одамнинг фикрини эълон қиламиз, бу асл демократиядир, деб ўйлаётган одамлар янглишишади. Шахсий, тижорий ва баъзи гуруҳларнинг тор доирага мўлжалланган сайтларини ҳисобга олмаса, сайтлар бугун оммавий ахборот воситаларидир. Уларни прфессионаллар, профессионалча қилишлари керак. Сайтлар миясига нима келса шуни қаламга тушириб, халқимга хизмат қилмоқдаман деб ўйлайдиганларни ёзувларини тўплайдиган жой эмас.
Айтилаётган сайтларнинг ўқувчилар доираси оз эканлигини шу жиҳатдан ҳам тушунса бўлади. Буни тасдиқловчи фактни ҳам кўрдим.
Сайтда одамларнинг актуал масалаларга муносабатини ўрганиш учун “сўровнома” очишибди. У ерда ҳақиқатдан актуал ва қизиқ саволлар берилган, ўқувчилар уларга жавоб беришлари керак. Масалан, “Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” ва “Сиз кимни мухолифат лидери деб тан оласиз?” каби.
Ўзбекистонда сайтларга кирувчилар камлиги, бу каби сайтларни асосан чет элларда (Россия, Европа давлатлари, АҚШ, Канада) яшаётган ўзбеклар кўролиши ва чет элдаги ўзбекларнинг кўпчилиги ҳозирги режимдан норози одамлар эканлигини ҳисобга олсак, бу саволларга қизиқиш жуда катта бўлиши керак эди. Аммо, жавобларнинг биридаги хатога ўхшаш катта рақамни ҳисобга олмаса, овоз берганларнинг сони кулгили даражада оз. Бунинг ягона сабаби - сайтга кирувчиларнинг мутлақо оз эканлигидир, бу шубҳасиз.
Бу сайтлар 53-54-чиларнинг тарафдорлари томонидан юритилаётгани ҳам кўриниб турарди, 53-54-чилар - хоин ва фаолиятида усул танлашни билмайдиган даражада ифлослар эканлиги кўп марта исботланган. Бу ҳам сайтга кўп одам кирмаслигига сабаб бўлгани аниқ.
Лекин менинг мақсадим бу сайтларни камситиш эмас. Аксинча, мен ўша сўровларнинг натижаларидан ўзбек мухолифати камситилаётганини кўрдим. Бугун учун ўта актуал бўлган саволларга, айниқса, янги президент ким бўлиши ҳақидаги саволга мутлақо қизиқиш йўқлигини бошқача изоҳлаш қийин. Мухолифатниг лидери ҳақидаги саволга жавоблар натижаси, хусусан бу сайт яратувчилари томонидан салкам пайғамбарга чиқарилаётган бош 53-54-чи Салой Мадаминга бир неча ўн, менга эса 12 ёки 13 кишининг овоз бериши, ўзбек мухолифатини циркдаги комиклар сифатига туширарди.
Аслида мухолифат эмас, бу сайтларларнинг ўзи комик аҳволда. Мен уларга қўлимни силтаб кетаверишим мумкин эди, аммо бундай қилмадим ва дарҳол масалага сиёсатчи, яъни омма билан ишлашни касб қилган одам сифатида ёндошдим.
Хўш, берилган саволларга одамларнинг муносабати қандай эканлиги ҳамма қатори мен учун ҳам муҳим экан, уларга одамларнинг қизиқишини қандай қилиб орттириш мумкин? Жавоб қуйидагича: бунинг учун одамларни бу сайтларга қизиқтириш, тўғрироғи, уларни бу сайтларга “қўлидан ушлаб” олиб келиш лозим. Бу ерга кирган одам эса, у саволларга бефарқ бўлолмайди.
Жойи келгани учун айтмоқдаман, Бирлик ва Ҳаракат сайтларининг вазияти бошқача. Бирлик ва Ҳаракат сўзлари брэнд ҳолига келган. Сифатини туширмасак бўлди, улар ортиқча рекламага муҳтож эмас. Ўзбекистондаги воқеалар, уларнинг анализини билишни истаган юрт ташқарисидаги ўзбеклар асосан бизни сайтдан фойдаланишини кўпгина факторлар билан асослаб бероламан. 3-4 йил аввал Эрк ҳам шундай эди. Аммо, улар ўз сифатларига эътибор беришмагани туфайли, Эрк брэндликдан чиқди. Исёнкор ва Ватандош каби сайтларнинг номи бу кетишда ҳеч қачон брэнд бўлолмайди.
Шундан кейин қуйидагича фикрладим. Бу сайтларга принципиал кирмаётган мендек одам, кўз олдимга кўп марта (Толиб аканинг мақоласи туфайли) Ватандош сўзи чиқавергани учун у сайтга, ундан эса бошқасига кирдимми, демак, бошқа одомлар ҳам шундай қилишади. Шундай экан, Центразияга кирадиган минглаб ўзбекларнинг кўз олдида Ватандош сўзини, демак сайтини ҳам, ҳар доим кўрсатиб туриш керак, шунда Ватандош ва Исёнкорга одамлар оқиб келади.
Тушуниш керакки, ҳозир юрт ташқарисида тамомийла бекорчи одамлар кам, энг керакли, яъни информацион сайтларгагина кўп одам киради. Аммо, кўзи олдига тайёр линк чиқcа, ҳар киши бўлмаса ҳам, анча-мунча одам уни босади. Бу психологик фактор.
Бу фикрлашдан сўнг мен, ножиддийларча қилган ишим учун Оллоҳ кечирсин, Толиб аканинг Центразиядаги (24 апрель) мақоласига худонинг берган куни бир тийинга қиммат гаплар ёзиб, уни дисскуссиялар саҳифасининг энг тепасида ушлаб турдим. Балки, кимлардир эътибор бергандир, одатда у сайтда мақолалар энг кўпи билан 2-3 кундан кейин архивга ўтиб кетади, Толиб аканинг мвқоласи эса 22 кундан бери чўққида.
Мен ўйлаган нарса амалга ошди. Айтилаётган икки сайтга уларнинг яратувчилари тушида ҳам кўрмаган даражада меҳмонлар кирабошлади ва кутганимдек, сўровнома саволларига берилган жавобларнинг сони катта рақамларга улашди. Тўғри, улар ҳали ҳам жиддий хулосалар қилиш учун етарсиз, аммо, аввалги кулгили ҳолат йўқ.
Мана шу қилган ишимизни ҳазиломуз ТЁ (Толиб Ёқубов) операцияси деб атадик. Бу операция натижаларидан қуйидаги хулосаларни чиқариш ҳаммамизга фойдали бўлади:
- Мен мисол қилиб келтирган оддийгина политехнологиялардан фойдаланиб, ташкилотларни мустаҳкамлаш, сайтларга кирувчилар сонини жиддий даражада орттириш мумкин. Табиий, кирганларни доимий меҳмонга айлантириш учун сайт юритувчилари жиддий ишлар қилишлари, ўз устиларида ишлашлари керак.
- Мен 53-54-чилар, демак, бу икки сайтнинг яратувчилари ва юритувчиларига нисбатан “тубанлик” ва “ифлослик” сўзларини кўп марта ишлатдим. Ҳамма шуни билишини истардимки, мен бу икки сўз халқ орасида қайси маънода ишлатилишини, бу сўзлар энциклопедия даражасидаги китобларда қандай изоҳланишини жуда яхши биламан, шу сабабли, уларни билиб ва жойида ишлатмоқдаман. 53-54-чиларнинг қилган ишлари ва қилаётган ишлари учун бу икки сўзни ишлатишим мутлақо тўғри бўлган.
ТЁ опрерацияси давомида бунга яна бир марта амин бўлдим. Исёнкор сайти меҳмонлар оқимига учраб, сўровномага иштирок этганларнинг сони кескин ошгандан кейин, юрт ташқарисида яшаётган ўзбекларнинг янги президент ва мухолифат лидери ҳақидаги фикр ва тушунчалари аниқ бўла бошлади. Бу саволларнинг жавоблари бўйича биринчи ўринга чиқишимга ҳеч ҳайрон бўлганим йўқ. Ҳозир “Бирлик” мухолифатнинг лидери эканми, сўровнома натижаси унга қатнашганлар объектив фикрловчи одамлар эканлигини кўрсатади, холос. ТЁ оперциясидан мақсад - мен осмонда учиб юрган ҳаёпараст эмаслигимни, энг камида, ўзимга кўрсатиш эди.
Аммо, бу ҳодиса сайт юритувчиларининг ифлосликларини яна бир марта ўртага чиқарди. Ҳаракат сайтидаги хабарларда кўрсатилгани каби, сайт эгалари ўз шефларини мухолифат лидери қилиб кўрсатиш учун унинг фойдасига ўнлаб-юзлаб овозлар қўшиб қўйишдек ишга қўл уришди. Сайлов ва сўровномларни сохталаштириш диктаторлик режимлари учун оддий ҳол. Бироқ, демократликни даъво қилаётганларнинг бундай қилиши айнан ўша ифлослик ва тубанлик тушунчаларига хосдир. Биз ўз сайтимизда бу фирибгарларнинг маскасини тўла очиб ташладик.
- Сайт эгалари бош 53-54-чи Салой Мадаминга қўшиб қўйган овозларини ҳисобга олмаса, унга тахминан 20 кун ичида 40 га яқин овоз берилгани мени бир оз ҳайрон қолдирди. Мен ўйлардимки, 53-54-чилар Тоҳир Йўлдош ва у орқали Толибон билан ҳамкорлик қилишгани сабабли, ҳозир юрт ташқарисида кўп бўлган ўзбек “ваҳобийлари”, “ҳизбутаҳрирчилари” ва ҳар турли ислом фанатиклари ва экстремистлари, улар жоҳил бўлишгани учун, Салойга овоз беришади. Аммо кўриниб турибдики, ундай бўлмаган. Бу фактдан хулоса шундай: менинг 53-54 ҳақида “биринчи имкон бўлиши билан имонини ҳам сотади” деган фикрим бошқалар тарафидан ҳам қабул қилинган. Акс ҳолда, унга берилган овозлар яна ҳам кўп бўлган бўларди. Балки, мен янглишаётгандирман, ҳозир юрт ташқарисида яшаётган ўзбек жоҳилларининг сони 40 тадир.
- Айни вақт ичида шу икки савол бўйича менга берилган овозларнинг сони тахминан 350 тадан бўлибди. Ҳозирги шароитда мен уларни табиий деб биламан. Демак, бу сайтга кираётган меҳмонлар Ўзбекистонда амалда фаолият олиб бораётган ягона партиянинг раисини ролини тушунишар экан.
- Бу сайтлар билан ҳамкорлик қилаётганлар ҳам ўз фикрларини тарқатиш учун усул танламайдиган даражада бефарқ одамлар эканлиги маълум бўлмоқда. Ваҳоланки, кўп ҳолларда, айтилган фикр айнан нопок жойларда тарқатилгани сабабли ўқувчилар тарафидан психологик қабул қилинмайди.
Хуллас, биз ТЁ операциясини битирдик. Ўйлайманки, бир неча кун ичида айтилган сайтларга кирувчилар сони аввалги даражасига тушиб, улар яна боши берк кўчаларида қолаверадилар.
Мен бу мақоламда бир неча кишини тўпласам партия бўлади, бир сайт очсам оммавий ахборот воситаси бўлади, деб ўзини алдаб юрган одамларга бир оз дарс беришга ҳаракат қилдим. Булар осон ишлар эмас. Бундай ишга қўл урган одам кўп нарсани ўрганиши керак. Марҳамат, ўрганинг.
3:00 - 53-54-чи фирибгарларни сайт ўқувчиларининг ўзи назорат қилишади
Бир оз аввал уч ўқувчимиздан электрон хат олдик. Улар бизнинг хабарлардан Исёнкор сайтидаги фирибгарчиликларн ўргангач, уни назорат қилишган. Бугун Тошкент вақти билан соат 2:00 ва 2:15 ўртасида ўша сайтдаги “Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” ва “Сиз кимни мухолифат лидери деб тан оласиз?” саволларига Салай Мадаминов деб жавоб берганларнинг сони раппа-расо 100 ва 50 тага ошириб қўйилган.