16 May 2007
03:00 -
23:00 - Гулбаҳор Тўраевага муддат қўшиб берилгани тасдиқланмади, аммо... - Пўлат Охунга паспорт беришни пайсалга солишмоқда 20:00 - ТЁ оперциясини тугади, АП мухолифат лидери эканлиги яна бир марта тасдиқланди 9:00 - К
23:00 - Гулбаҳор Тўраевага муддат қўшиб берилгани тасдиқланмади, аммо...

Бугун, 16 майда Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси ҳуқуқ ҳимоячиси Гулбаҳор Тўраевага нисбатан жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судининг шу йил 7 майдаги ҳукми юзасидан ёлғон маълумот тарқатилганини маълум қилди. Яъни, кўпчилик оммавий ахборот воситалари, хусусан, “Ҳаракат” агентлиги ҳам Гулбаҳор Тўраеванинг турмуш ўртоғи Фарид Янгельдинга таяниб, Андижон вилояти ИИБ томонидан шаҳардаги 50-мактаб ўқитувчилари даъвоси билан қўзғатилган иш учун суд 5 йил-у 8 ой қамоқ жазоси қўллаганини таъкидлаган.

Бироқ элчихона маъмурларининг иддаосича, Андижон вилояти суди иккинчи марта Гулбаҳорга нисбатан мутлақо озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлламаган. Яъни, суд Тўраевага нисбатан 648 000 сўм (518 АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлаш ҳақида қарор қилган. Аслида, дейди мухбиримиз, Гулбаҳорнинг эри Фарид Хюман Райтс Вотч ташкилотининг Ўзбекистон ваколатхонаси раҳбари Андреа Бергга боғланиб, судда шахсан иштирок этгани, суд тафсилотларигача баён қилган. Андреанинг айтишича, элчихона бу ҳақдаги маълумотни рад этганидан сўнг Фаридни топиб бўлмаяпти. Ҳарқалай, суд жараёнларида рафиқасини мардонавор ҳимоя қилган Фарид Янгельдин ўз хоҳишича ғойиб бўлмаган бўлса керак, дейди мухбиримиз.

Пўлат Охунга паспорт беришни пайсалга солишмоқда

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларидан маълум бўлишича, ҳозирда Шаҳрихонда истиқомат қилаётган “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охуннинг ички ишлар идораларига паспортини алмаштиришни сўраб қилган мурожаатлари оқибатсиз қолдирилмоқда. Мана икки ойдирки, Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Хорижга чиқиш-кириш ва фуқаролик бўлими “Бирлик” фаолининг СL 0022103 рақамли муддати тугаган паспортини алмаштириб беришни пайсалга солиб келмоқда. Яъни, Пўлат Охуннинг бу ҳақдаги аризаси ҳеч бир жавобсиз, оқибатсиз қолдириляпти.

“Шу сабаб билан мен на оилам, на фарзандларим билан кўриша олмаяпман. Бирор жойга бориб ишга жойлашиш имкониятим йўқ. Мени тўрт яшар қизчам ҳар телефон қилганимда “Дада милиция паспортингизни бердими?” деб сўрайди, ҳар сафар “паспортимни эртага беришади” деб қизимни икки ойдан бери юпатиб юрибман” дейди Пўлат Охуннинг ўзи.

Маълум бўлишича, Пўлат Охун Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўлароқ, Андижон вилояти ИИБ ХИК ва ФРБ томонидан СL 0007515 рақамли хорижга чиқиш (овир) визасини ҳам олган. Шунга қарамай унинг мамлакатимиз фуқаролигига шубҳа бормиш. Бироқ Пўлат Охун ўзининг Швеция фуқаролигини олгани тўғрисидаги маълумотнинг нотўғри эканлигини исботловчи далил ҳам келтирган: Швеция Қироллигининг Москвада жойлашган элчихонасидан (Ўзбекистонга ҳам хизмат қилади) 09.05-2007 й.да олган маълумотномага кўра, у Швеция фуқароси эмас. Аксинча, унинг бир марта Ўзбекистон ҳудудига Швеция паспорти билан киргани унинг фуқаролигига далолат қилмайди. Пўлат Охуннинг таъкидлашича, у хавфсизлик важидангина БМТнинг қочқинлар бўйича агентлиги ва Швеция ҳукуматининг вақтинчалик паспорти билан кирган.

Мазкур масала юзасидан суриштирувлар олиб бораётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ҳозирда Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигига мурожаат этган.

20:00 - ТЁ оперциясини тугади, АП мухолифат лидери эканлиги яна бир марта тасдиқланди

Исёнкор сайтида сунъий шаклда уюштирилган Абдураҳим Пўлат (АП) билан Салой Мадамин (СМ) ўртасидаги лидерлик муобақаси шу дақиқаларда қуйидаги натижага келди (Эслатиб ўтамиз, овозлар сони, вақт кўрсатилмаган ҳолларда, Тошкент вақти билан эрталаб 9:00 га оид).

“Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” саволи бўйича:

Май…9___10__11__12(0:30)_12__13__14__15(1:00)_15_15(20:00)_16_16(19:30)

АП: _167_174_217___270___270_283__288___313___338__358____393___407
СМ: _151_179_187___296___298_298__298___360___363__364____364___365

“Сиз кимни мухолифат лидери деб тан оласиз?” саволи бўйича:

Май…9___10__11__12(0:30)_12__13__14__15(1:00)_15_15(20:00)_16_16(19:30)

АП: _152__157_200__253___253__261__269__293__318__337____388___411

СМ: _145_168_178___301___301__301__301__398__400__400____400___401

Кўриниб турганидек, бугун Тошкент вақти билан соат 9:00 дан 19:30 гача Абдураҳим Пўлатга икки савол бўйича яна 14 ва 23 овоз, Салой Мадаминга эса 1 ва 1 овоз берилди. Иккала сўров бўйича ҳам (365 га қарши 407 ва 401 га қарши 411 овоз билан) лидерлик Абдураҳим Пўлатда.

Ақли расо одамлар ўйлаган бўлса керак, нима бўлдику, бу ҳеч ким ўқимайдиган Исёнкор сайтидаги ойлардан бери эътиборсиз қолаётган “сўровнома” бунчалик популяр бўлиб кетди дея. Бундай одамларнинг саволида жон бор. Бу тасодиф эмасди. Бу биз ўтказган ТЁ (Толиб Ёқуб) операциясининг натижаси эди. Бу опрерацияни ўтказиш фикри қандай пайдо бўлгани, унинг мақсади ва сиёсий хулосалари ҳақида сайтимизга бугун-эрта Абдураҳим Пўлатнинг мақоласи қўйилади.

Биз ҳозир бу оперецияни битганини эълон қиламиз ва Исёнкор сайтидаги фирибгарларнинг бундан кейинги фаолияти билан қизиқмаслигимизни билдирамиз. Операциямизнинг инерцияси туфайли Исёнкор ва Ватандош сайтига кирувчиларнинг сони яна бир неча кун юксакроқ бўлиб туриши мумкин, кейин у ҳам ўз-ўзидан битади.

9:00 - Копток 53-54-чиларда, сўровномадаги фрибгарлик давом этадими?

Исёнкор сайтидаги биз ҳам кузатиб боришга ваъда берганимиз сўровномада исёнкорчи-фрибгарлар кеча 53-54 лақабли Салай Мадаминнинг (СМ) фойдасига 2 савол бўйича 60 ва 97 овоз қўшиб қўйишгандан кейин ўтган вақт ичида, СМга 2 савол бўйича 2 тадан овоз берилар экан, Абдураҳим Пўлатга (АП) 80 ва 95 овоз берилди.

Ҳозирги аҳвол қуйидагича (Овозлар сони, вақт кўрсатилмаган ҳолларда, Тошкент вақти билан эрталаб 9:00 га оид. Қуюқ рангли рақамлар – сайт юритувчилари тарфидан АП олдинга чиққандан кейин СМга овозлар қўшиб қўйилгани аниқ, яъни бир зумда бўлган кунларни кўрсатади).

“Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” саволи бўйича

Май…1__2__3__4__5__6__7___9___10__11__12(0:30)_12__13__14__15(1:00)_15_15(20:00)_16

АП: _50_67_75_82_93_95_98__167_174_217___270___270_283__288___313__338__358___393
СМ: _49_79_79_79_80_80_119_151_179_187___296___298_298__298___360__363__364___364

“Сиз кимни мухолифат лидери деб тан оласиз?” саволи бўйича

Май…1__2__3__4__5__6__7___9___10__11__12(0:30)_12___13__14__15(1:00)_15_15(20:00)_16

АП: _38_50_60_69_77_78__83_152__157_200__253___253__261__269__293__318__337___388

СМ: _53_66_66_66_66_66_130_145_168_178___301___301__301__301__398__400__400___400

Биринчи савол бўйича Абдураҳим Пўлат исёнкорларнинг бутун фирибгарликларига қарамасдан биринчи ўринга чиқар экан, иккинчи савол бўйича бугун биринчи ўринга чиқадиганга ўхшайди. Демак, бугун 53-54-чилар энг яқин соатларда яна ишга тушишади ва СМга сохта овозлар қўшиб қўйишади. Бунинг гувоҳи бўлишни истаганлар ўзгаришларни кузатиб боринг.

Бу сайтнинг юритувчилари билан ҳали алоҳида гаплашамиз, аммо, у сайт билан ҳамкорлик қилувчи баъзи муаллифларга мурожаатимиз бор.

Ҳурматли Дилмурод ака ва Дилсора опа! Сизлар Исёнкор сайти орқали ўзбекларга демократия, ошкоралик, олийжаноблик бўйича қалб сўзларингизни айтмоқдасиз. Сизларнинг поклигингизга ҳеч қандай шубҳа йўқ, аммо сизлар турган минбар қандай ифлослик ичида эканлигини фарқ этмаяпсизми? Ўқувчилар сизларни тинглашар экан, сўзларингиз эмас, турган минбарингиздан гуркираб турган қўланса ҳид туфайли бурунларини бекитиб олишмасмикан? Сизларни ўзингиз бу ҳидларга шунчалик бефарқмисиз?

5:00 - Европа Иттифоқи Ўзбекистондан ҳуқуқ ҳимоячиларини озод қилишни талаб қилган

Human Rights Watch ташкилотининг 15 май куни тарқатилган баёнотига кўра, ЕИ бир кун аввал Ўзбекистонга қарши санкциялар муддатини узайтиришдан ташқари, Ўзбекистон ҳукуматидан қамоқдаги ҳуқуқ ҳимоячиларини озод этишни талаб қилган.

“Бундай талаб Европа Иттифоқи томонидан биринчи марта очиқча қилиниши, - дейди ХРВнинг Европа ва Марказий Осий бўлими раҳбари Холи Картер. – Ниҳоят ЕИ Ўзбекистон олдига энг керакли талабларни қўя бошлади. Бу талаблар санцияларнинг узатилишига мосдир”.

ХРВ Ўзбекистондаги аҳволни англатиш учун мисол сифатида андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси, ёш боласи бор Гулбаҳор Тўраеванинг Европа Иттифоқи билан музокаралар давом этаётган пайтда озодликдан маҳрум этилганини тилга олади.

Биз ЕИни Ўзбекистонга олдига қўйилган талаблардан чекинмасликка ва Ўзбекистонда инсон ҳақлари бўйича вазият ўзгармагунча қаттиқ туришга чақирамиз, дейилади баёнотнинг сўнгида.