22 February 2019
20:17 - Навбатдаги масхарабозлик: Шавкат Мирзиё солиқ системасини такомиллаштирмоқчи. “Ҳаракат”: Авваламбор тўла бозор иқтисодиётига ўтиш ШАРТ!
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари Президент Шавкат Мирзиё бугун, 22 февралда солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигини таҳлил қилиб, навбатдаги муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказганини олқишлаб хабар тарқатмоқдалар. Аммо, йиғилишда кимлар борлиги, улар нимлар дегани мутлақо тилга олинмайди.

Бу йиғилишда Шавкат Миризиё солиқ сиёсатидаги мавжуд камчиликларни санаб чиққандан кейин, шундай дебди: “Қанчалик мураккаб бўлмасин, бошлаган ислоҳотларимизни охиригача етказишимиз зарур. Лекин тарғибот-тушунтириш ишларини баҳона қилиб, ўрганишларни текширувга айлантиришга мутлақо йўл қўйилмайди. Ҳалол тадбиркор доимо давлат ҳимоясида, менинг ҳимоямда.”

Ҳар доимгидек, бозор иқтисодиёти нималигини ҳам яхши тушунмайдиган Шавкат Мирзиёнинг тақимига текин маслаҳатлар беришга мажбурмиз.

Ҳамма гап шундаки, ўтган асрда СССР, Хитой ва бошқа социалистик мамлакатлар социалистик иқтисодиёт қучоғида ўлимга кетаётган эдилар. Хитой бироз аввал, СССР парчалангандан кейин сал кам ҳамма социалистик мамлакатлар тўла бозор иқтисодиётига ўтиб олдилар. Собиқ СССР ҳудудларида фақат Ўзбекистон ва Туркманистон ҳали ҳам ҳам социалистиқ иқтисодиёт билан яшамоқда. Ўзбекистонда майда-чуйда хусусий бизнесга йўл берилгани ҳеч нарсани ўзгартирмади ва ўзгартирмайди. Чунки, умумий аҳволни майда-чуйда бизнес эмас, катта бизнес, яъни катта корхоналар белгилайди.

Шундай экан, Ўзбекистонни тўла бозор иқтисодиётига ўтказмасдан, ҳозирги қолоқлик ва қашшоқликдан чиқиб бўлмайди. Эй, ўзбеклар кўзингизни очинг, бундай ҳокимият билан келажагимиз йўқ. Ўзбекистон ва унинг халқини ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Маълумки, мамлакатимиз демократлари 19 март, яъни ўзбек миллати ўз тарихида биринчи марта митингга чиққан кун - МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИнинг 30 йиллигини, шу йил 19 март куни Тошкентдаги Мустақиллик Майдонида умумхалқ байрам сифатида нишонлашга тайёрланмоқдалар. Ўша куни ватан ва миллат олдидаги ҳамма фундаментал муаммоларимизни Шавкат Мирзиё олдига қўйиш, мамлакатни демократиялаштириш ва тўла бозор иқтисодиётига ўтказишни талаб қилиш керак.

Бу йиғилишни кўрсатувчи расмга қаранг. Ҳамма қатнашчилар талабалар каби лекция ёзиш билан машғуллар. Демак, бу йиғилиш Шавкат Мирзиёнинг навбатдаги масхарабозлик лекцияси бўлган.