23 February 2019
07:18 - Ўзбекистон “Бизнес юритиш” йиллик рейтинги рўйхатида кескин юксалди, лекин биздан орқада фақат Тожикистон ва Осиё-Африка давлатлари бор, чунки, аҳволимиз аслида дабдала

Жаҳон Банки қандайдир ёрдамчилари билан биргаликда 16-чи марта 190 давлатни ўз ичига олган “Бизнес юритиш - 2019” (Doing Business - 2019) йиллик рейтинглар рўйхатини эълон қилди. Бошқаларни қўйиб туринг, аммо Ўзбекистонимиз ўтган йилги 146-чи ўриндан бу йил 76-чи ўринга чиққани мисли кўрилмаган сакрашдек кўринади.

Аммо, рўйхатни яхшилаб кўрсангиз, хафсалангиз пир бўлади. Чунки, бу рўйхатдага қуйидаги давлатларнинг ўрнига қаранг:

1. Янги Зеландия
2. Сингапур
3. Дания
6. Грузия
8. АҚШ
14. Литва
16. Эстония
19. Латвия
25. Озорбайжон
28. Қозоғистон
31. Россия
37. Белорусия
41. Арманистон
43. Туркия
47. Молдова
70. Қирғизистон
71. Украина
76. Ўзбекистон
126. Тожикистон

Ўзбекистондан кейин рўйхатда биронта Европа ёки Америка давлати йўқ. Ҳаммаси Осиё ва Африка давлатлари. Рўйхатга Туркманистон киритилмаган. Бу рўйхатда МДҲ давлатлари ичида ҳам фақат Тожикистонгдан олдиндамиз.

Лекин, унутмайликки, ҳамма нарса “лекин”дан кейин бошланади.

Ўзбекистонда қоғозда ҳамма нарса “зўр!”, лекин, амалда ҳамма нарса дабдала. Кўплаб мисоллар келтириш мумкин, биз биттасинигина келдирамиз.

Шу йил 31 январда “ Қизиқ жанжал: Тошкент шаҳар ҳокимлиги бу жанжалда ўзининг ҳақилигини айтмоқда, “Ҳаракат”га кўра икки тараф ҳақсиз” сарлавҳали хабаримизда туркиялик инвестор Аҳмет Демир пойтахтимиз марказидаги “Чорсу” меҳмонхонасини 2 йилча аввал реконструкция қилиш учун сотиб олгани ва 30 миллион долларлик инвестиция қилиш ҳақидаги ваъдасини бажармагани туфайли жанжал чиққанини билдирган эдик. Тезда маълум бўлдики, Аҳмет Демир билан шартнома имзоланганда, Ўзбекистон банклари унга катта миқдорда кредит бериши ҳақида ваъда беришган, аммо кредит берилмапти.

Мана кўриб турибсизки, Ўзбекистонда шунақа “Бизнес юритиш” схемаси бор. Ўзбекистондаги тожиклар режими ҳаммани, Жаҳон Банкини ҳам лақиллатиб юрибди, холос.

P.S. Бу хабар сайтимизга қўйиб бўлингандан кейин, Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатасида Ўзбекистоннинг “Бизнес юритиш” рўйхатидаги ўрни юксалгани тилга олинган бўлса ҳам, мамлакатимиздаги бизнес юритиш учун мавжуд шарт-шароитлар халқаро нормалар ва стандартларга тўлиқ жавоб бермаслиги урғуланганини билиб қолдик. Қизиқ, Қонунчилик Палатаси депутатларининг ҳам ақли киришга бошладими?