27 June 2017
19:56 - Ўзбекистон қирғизларнинг “Қамбар ота” ГЭСи қурилишига инвестиция киритилади
Қирғизистон Норин дарёсининг юқори ўзанида қурилиши режалаштирилган ГЭСлар каскади учун янги инвесторларни топди. Шартнома июль ойининг охирида имзоланади, деб хабар қилди журналистларга Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбой. Дастлабки келишувга кўра, Қамбар-Ота ГЭСи қурилишида Ўзбекистон ва Қозоғистон сармояларидан фойдаланилади.

“Бу борада биз дарёнинг қуйи ўзанида жойлашган мамлакатлар – Қозоғистон ва Ўзбекистон билан биргаликда қарор қабул қилишни истаймиз. Дастлабки келишувларга кўра, уларнинг иккаласи ҳам бунга рози", — деди Алмазбек Атамбой. Ҳолбуки, Ўзбекистон томони марҳум Ислом Карим тириклик даврида трансчегеравий дарёларнинг сувини тақсимлаш, сув омборлари ва ГЭСлар қурилишига қаршилик қилиб келган.