27 June 2017
19:20 - Ўзбек мардикори Россияда ишлаш учун Тошкентда имтиҳон топшириши мумкин
Россия Федерацияси ҳудудида ишлашни истаган ўзбекистонликлар ишлашга рухсатнома олиш учун Тошкентдаги 3 олий қўув юртида имтиҳондан ўтиши мумкин. Фақат бу имтиҳонлар пуллик бўлиб, имтиҳонни олийгоҳ ўқитувчилари олишади. Имтиҳонларнинг Ўзбекистон Миллий Университети, Тошкент Давлати Техника Университети ва Ломоносов номидаги Москва Университетининг Тошкент филиалида ўтказилиши айтилмоқда.

Россияда ишлашга рухсатнома олмоқчи бўлган ўзбекистонликлар рус тили, ўлка тарихи ва қонунчилиги асослари борасида ягона имтиҳон топширишади. Имтиҳонлар ҳақида барча маълумотлар Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлигининг расмий сайтида эълон қилиб борилади.