01 December 2016
22:18 - Ўзбекистонда 70 минг сайловчи муддатидан аввал овоз бериб бўлди, қолганларни табиат сийлайдиганга ўхшайди
Марказий Сайлов Комиссиясининг матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз берган фуқаролар сони ҳозиргача 68,7 минг нафардан ошди. Муддатидан олдин овоз бериш 24 ноябрь куни бошланиб, 2 декабрга қадар давом этади. Унда 4 декабрда бўладиган сайловда ўз яшаш жойида бўла олмайдиган фуқаролар иштирок этиши мумкин.
Бунинг учун фуқаро ўз сайлов участка комиссиясига 9 дан 18 га қадар ариза билан мурожаат қилиши лозим.

Муддатидан олдин овоз беришга улгурмаган сайловчилар учун яхши хабарлар бор. Дам олиш кунлари ўзбекистонликларга синоптиклар ажойиб об-ҳаво ваъда қилмоқдалар.

Бугун Тошкентда ҳаво ҳарорати 18-20 даража илиқ бўлди ва айни ҳолат 3-4 кун сақланиб қолади.

Бироқ 3 декабрга келиб ёмғир ёғиши, 6 декабрдан сўнг эса ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда.