01 December 2016
21:37 - Шубҳали таклиф: Қирғизистон Ўзбекистоннинг янги ҳукуматига Қамбар ота ГЭСини қуришни топширмоқчи
Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаевнинг айтишича, қирғиз ҳукумати Ўзбекистонга Қамбар ота ГЭС-1 қуриш таклифини бермоқчи. Атамбаевга кўра, ушбу лойиҳада Ўзбекистон Қирғизистон билан бир қаторда муассис бўлиши керак.

"ГЭС ўзбек халқини сув билан таъминлаш мақсадида лойиҳалаштирилган. Дастлаб Ислом Каримов бу ғояни қўллаб-қувватлади, кейин Ўзбекистоннинг позицияси ўзгарди. Бироқ ўшанда муассис Россия бўлганди", - деди Алмазбек Атамбаев.

"Биз бу лойиҳани ҳамкорликда амалга оширишимиз мумкин. Шунда Қозоғистонга ҳам, Ўзбекистонга ҳам сув етади. Агар биз - уч мамлакат бирга бўлсак, кредитлар масаласи ҳам енгиллашади. Ўзбекистон Республикасига Шавкат Мирзиёев президент бўлишига умид қиламан. Шунда ҳеч қандай ҳал қилинмаган масалалар ва келишмовчиликлар бўлмайди. Биз у билан яхши, дўстона муносабатдамиз", - дея изоҳлади Қирғизистон президенти.

Ўзбекистондек давлат учун қандайдир бир ГЭСнинг қурилишини ўз зиммасига олиш пичоққа илинадиган нарса эмас, дейди мухбиримиз. Атамбаевнинг мақсади эса, Ўзбекистон раҳбариятини сотиб олиш ва 2010 йилдаги ўзбеклар қирғини масласи кўтарилмаслигини таъминлашдир. Аммо, Атамбаев тушуниши керакки, ўзбек халқи ахир бир кун кўзини очади ва қирғизлардан ўша қирғин учун жавоб сўрайди.