02 December 2016
00:52 - Бечора Эрдўғон сўзидан қайтди ва Сурияда нишон Башар Асад эмас, террорчи ташкилотлар эканлигини айтди

Туркияда Ражаб Эрдўғон раҳбарлигидаги исломчилар ҳукуматига ашаддий мухолифатчи бўлган “Жумҳурият” газетасига асосланиб 30 ноябрда берган хабариимзга кўра, Истанбулда Қуддус муаммоларини муҳокама қилишга бағишланган қайдайдир симпозиумда нутқ сўзлаган Ражаб Эрдўғон Туркия армиясининг Сурияга кириб урушаётгани хусусида шундай деган эди: “Бизнинг асосий мақсадимиз – Башар Асад режимини йиқитишдир”.

Путин билан оғиз-бурун ўпишиб, ҳатто Туркия аъзоси бўлган НАТО билан жанжаллашишга кириш арафасида бўлган Эрдўғон нима сабабдан Путинга ёқмайдиган гап айтиб қолгани ҳақида катта саволлар қўйган эдик. Путиннинг одамлари анчагина юмшоқ шаклда Эрдўғоннинг бу сўзларини қораладилар.

Эрдўғон талвасага тушди шекилли, сўнги 5 кун ичида 3-чи марта Путинга телефoн қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақдаги хабарлар умумий гаплардан иборат бўлса ҳам, тезда маълум бўлдики, Путин Эрдўғонни ўз сўзларидан қайтишга зўрлаган ва мақсадига эришган.

Кеча турли маҳалла оқсоқоллари билан учрашган Ражаб Эрдўғон айнан шу ердаги нутқида “Асадни йиқитиш” ниятидан қайтди ва “Сурияда нишонимиз қандайдир бир одам эмас, террор ташкилотларидир” деди.