27 October 2016
22:42 - Шавкат Мирзиё касаба уюшмаларини бирлаштирувчи қонунни имзолади
Муваққат президентимиз Шавкат Мирзиё 25 октябрь куни Халқаро Меҳнат Ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилишни кўзда тутувчи қонунга имзо чекди. Бу қонун шу йилнинг 6 октябрида парламентнинг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва 12 октябрь куни Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланганди.

Сан-Франциско (АҚШ)да 1948 йили қабул қилинган мазкур конвенцияга шу пайтгача 153 давлат қўшилган.

Маълумки, худди Совет замонида бўлганидек, Ўзбекистон каби диктаторликларда касаба ташкилотлари қозоғдагина бордир. Бундай конвенцияни ратификация қилиш ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Қани эди ўзгартирса ва касаба уюшмалари Ўзбекистон нима учун бунчалик қашшоқ давлат эканлиги, нима учун ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олиши ҳақидаги саволларни мавжуд ҳокимият олдига қўйсалар.