27 October 2016
21:04 - Ўзбекистон аҳолиси салкам 32 миллионга етди
Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитасининг билдиришича, 1 октябрь куни мамлакатимиз аҳолиси сони 31 миллион 977 мингдан ошди. Бу дегани - ўзбеклар янги йилни 32 миллион киши бўлиб кутиб олади, деганидир. Аҳоли сони йил бошидан бери 401 минг 800 нафарга кўпайган.

Маълум бўлишича, шу кунда мамлакатимиз аҳолсининг 50,6 фоизи, яъни 16 миллион 181 минг нафари шаҳарда, 49,4 фоизи (15 миллион 795 минг) эса қишлоқ жойларида яшамоқда.

Шунингдек, вафот этаётган ҳамюртларимизнинг 59,4 фоизи юрак, қон-томир хасталикларидан оламдан ўтмоқда. Бу эса фуқароларнинг бир қадар депрессия билан яшаётгани, шу боисдан ҳам аҳоли орасида унинг маҳсули бўлган юрак хасталиклари кўплигини англатади.