16 September 2016
22:14 - Бишкекда расмиятчилик учунгина ўтказиладиган МДҲ саммитларининг навбатдагиси битди

Россия Президенти Владамир Путин Москвада оби-ҳавонинг ёмонлиги туфайли Бишкекга кечикиб, маҳаллий вақт билан соат 18 лар атрофида етиб келди ва хабарларга қараганда, дарҳол саммит ўз ишини бошлади. Аввал тор доирада фақат давлат раҳбарлари учрашдилар, сўнгра делегациялар иштирокида йиғилиш давом эттирилди.

Йиғилиш иштирокчилариниг рўйхати қуйидагича - Алмазбек Атамбаев (саммит раиси, Қирғизистон Президенти), Владимир Путин, Нурсултон Назарбой, Александр Лукашенко, Имомали Раҳмон, Илҳом Алиев, Серж Саргсян, Молдова Бош вазири Павел Филип, Туркманистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Бяшиммурад Хўжамамедов, ўзимизнинг Абдулазиз Комил, Украинанинг Бишкекдаги элчиси Николай Дорошенко.

Тахминан 3 соат бўлган бу икки йиғилишнинг охирида бир қатор ҳужжатларни имзолаш маросими ҳам бўлган. Ҳаммаси бўлиб 16 та ҳужжат имзоланган. Уларнинг ичида пичоққа илинадигани – халқаро терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш. Табиий, гап ислом терроризми ҳақида кетмоқда.

2017 йилда МДҲда раислик Россияга ўтади ва 26-чи саммит Россияда бўлади.

Ҳа, дарвоқе, саммитнинг кенгайтирилган мажлиси Ислом Каримнинг хотирасига бир дақиқалик сукунат билан бошланибди.