17 September 2016
01:08 - Ақмолада 19 нафар юртдошимиз ҳибсга олинди
Қозоғистоннинг Ақмола вилоят суди миграция қонунчилигини бузгани учун Ўзбекистоннинг 19 нафар фуқаросини ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Кеча мазкур суднинг матбуот хизмати ҳибс олинган ўзбекистонликларнинг шу йил Қозоғистонга келгани, аммо қонунда белгилангани тартибда полицияга рўйхатга турмаганини таъкидлади.

Қозоғистон қонунчилигига биноан суд 19 ўзбекистонликни айбдор деб топиб, маъмурий жазо сифатида уларни уч кунга ҳибс қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Кейин улар мамлакатдан депортация қилиниши мумкин.