16 September 2016
20:08 - Президент Шавкат Мирзиё ҳоким ва прокурорларни алмаштиришни бошлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиё бугун жойларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳалардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри, Пахтакор, Зафаробод, ва Дўстлик туманларига сафар қилди. Халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, шаҳар ҳокими Асрор Қобиловни ишдан олди. Ўз вақтида Ислом Карим томонидан ишдан четлаштирилган Токент шаҳрининг собиқ ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтани Жиззах шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Шунингдек, янги президент учта туман ҳокимни лавозимидан четлатиб, уларнинг масаласини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширди. 1,5 ой аввал тайинланган вилоят прокурори Шуҳрат Акбарни меҳнат фаолиятида камчиликларга йўл қўйгани боис ишдан четлатди.