22 August 2016
20:23 - Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати расман оширилди, аммо қора бозорда тушди
Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йил 23 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2984 сўм 45 тийин этиб белгиланди. Бу эса 16 августдаги курсга нисбатан 5 сўм 14 тийинга қимматдир.

Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан ҳақиқий қийматини ифодаловчи қора бозорда эса АҚШ валютасининг сўмга қиймати бироз пасайди. Ҳафта давомида 1 АҚШ доллари 6 минг 350 сўмга харид қилинган бўлса, бугундан саррофлар уни 6 минг 280 сўмгача харид қилишмоқда.