16 July 2016
06:02 - Бир неча соатдан бери ғойиб бўлган Ражаб Эрдўғон ўз учоғида Отатурк аэропортига инди
Туркияда исён бошланган соатларда Истанбулдаги бир меҳмонхонада баёнот бериб, одамларни майдонларга чақиргандан кейин Эрдўғон қаерда эканлиги ҳақида ахборот воситаларида ҳеч қандай хабар берилмади. У ғойиб бўлди. Русларнинг агентликлари қандайдир чет элдаги манбаларга асосланиб, у Германига қараб қочгани, аммо Германия уни қабул қилишни рад этгач, Лондонга қараб учганини билдирдилар. Булар ҳаммаси хато ёки ёлғон бўлиб чиқди. Жумҳурият газетаси бир оз аввал Эрдўғон Истанбулдаги кичкина аэропортларнинг биридан Отатурк аэропортига учиб келганини хабар қилди.

Айни замонда машҳур СNN Turk телеканалига аскарлар кириб келган, аммо телеканалнинг эшиттиришлари давом этаётгани ҳақида хабарлар тарқатилар экан, аскарлар исёнчиларниким ёки ҳукуматники эканлиги айтилмайди. Ҳақиқатда, ҳозир тушуниб бўлсайди, Туркияда ҳокимият кимнинг қўлида ўзи.