16 July 2016
05:11 - Туркия Буюк Миллат Мажлисига ҳам вертолётлардан бомба отилди
“Жумҳурият” газетасининг сайтидаги хабарга қараганда, маҳаллий вақт билан кечаси соат 2-3 ларда Туркия Буюк Миллат Мажлиси биносига исёнчиларнинг вертолётлардан бомба ёки бомбалар ташланган. Яраланганлар бор. Мажлис раиси Исмол Қаҳрамон ва яна бир нечта депутат ўша ерда экан, улар тезда сақланиш жойларига тушиб кетишибди.

Бошқа хабарларга кўра, исёнчилар тарафидан босиб олган давлатнинг ТРТ телеканали исёнчилар қўлидан қайтариб олинди.