16 July 2016
08:43 - Ражаб Эрдўғон Отатурк аэропортида баёнот берди, ҳокимият ўз қўлида эканлигини эълон қилди, атрофда тўпланганлар олдига чиқди
Сўнги соатларда қаердалиги ҳам билинмаган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Отатурк аэропортига етиб келганини аввалги хабаримизда билдирган эдик. Орадан бироз вақт ўтиб, у шу ерда баёно берди ва ҳокимият ўз қўлида эканлигини, ҳукумат Анқарада ўз вазифасини бажараётганини эълон қилди. У исёнчилар армия ичида ҳам етралича мустаҳкамаланиб олган фатхулла-гуленчилар эканлигини, уларнинг ҳаммаси жазосини олиши муқаррарлигини урғулади. Кейин у аэропорт атрофида тўпланган минглаб тарафдоралари олдига чиқди ва уларга миннатдорчилигини билдирди.

Бу орада Анқарадага Президент саройи атрфига бир неча бомба ташлангани, одамларга ўқ отилгани хабар қилинди. Ўлган ва ярадорлар бор. Ҳали тўла битмаган исён давомида 46 одам ҳалок бўлгани Туркия прокуратураси тарафидан эълон қилинди. Бош вазир Йилдирим эса, 130 исёнчи қўлга олинганини билдирди.

Истанбул бўғозидаги 2 кўприкни бекитган исёнчилар таслим бўлди (расмда).

Қуролли Кучлар Бош Штабининг бошлиғи Ҳулиси Акар исёнчилар тарафидан гаровга олингани хабар қилинганди. У қаердалиги ҳали ҳам номаълум. Шу сабабдан, Бош вазир Йилдирим унинг ўрнига 1-чи армия қўмондони Умит Дундорни тайинлади.

Исённи яқинда аримиядаги ишидан бўшатилган полковник Муҳаррам Косе бошқараётгани эълон қилинди.

Кўринишидан исён мағлубиятга учради, аммо ҳали тўла битгани йўқ. Битса, Эрдўғон дарҳол Анқарага, ўз қароргоҳига қайтган бўларди.

Нима бўлганда ҳам, Туркия буюк фалокатдан нисбатан кам талофат билан чиққани ёки чиқаётгани бу мамлакат дўстларини қувонтириши табиийдир.