31 May 2016
20:31 - Эркин Воҳид Чиғатой қабристонида тупроққа берилди
Кеча 80 ёшида вафот этган Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов бугун пешинда Чиғатой қабристонида тупроққа берилди. Жаноза намози Тошкентдаги Форобий (cобиқ Чиғатой) қабристони ёнидаги Чиғатой масжидида ўқилган. Маросимга Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиё бошчилигидаги бир гуруҳ ҳукумат ва жамоат арбоблари келибди.

Эркин Воҳидов 1936 йилнинг 28 декабрида Фарғона вилояти Олтиариқ туманида ўқитувчи оиласида дунёга келган. Воҳидовлар оиласи 1945 йилда Тошкентга кўчиб келгач, шоир пойтахт мактабларидан бирида ўқиган. Кечаги хабарларимизда айтганимиздек, у киши мустақилликнинг дастлабки йилларида миллий озодлик ҳаракати сафларида ҳам бўлди.