31 May 2016
21:28 - Чагаев ва Браун жанги бўлмаган деб ҳисобланди
Бокс бўйича WBA таснифидаги энг оғир вазн тоифасида жаҳон чемпионлиги камари учун ўзбекистонлик Руслан Чагаев ва австралиялик Лукас Браун ўртасида Грозний шаҳрида ўтказилган жанг натижалари бекор қилинди. Бу ҳақда WBA президенти Гилберто Мендоса эълон қилди.
Жанг натижалари бекор қилинишига Браун қонида топилган доппинг сабаб бўлган. Шунингдек, Браун олти ойга бокс мусобоқаларидан ҳам четлатилди.

Чеченистон пойтахти Грознийда ўтган ойда бўлиб ўтган жангда Лукас Браун Ўзбекистон номидан рингга тушган Руслан Чагаевни нокаут билан енгганди.