05 May 2016
20:26 - Тошкентда йирик болалар шифохонаси қурилади
Маҳаллий веб нашрларнинг ёзишича, Ўзбекистон ҳукумати Жанубий Кореянинг Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) билан молиявий ҳамкорликда “Болалар кўптармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш” тўғрисидаги лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини тасдиқлади.

Ўзбекистон ҳукумати ва Корея экспорт-импорт банки 2013 йилнинг 18 декабрида лойиҳани амалга ошириш учун EDCF томонидан 102,846 миллион АҚШ долларига тенг имтиёзли заём ажратиш ҳақидаги келишувни имзолаган эди. Заём 40 йил муддатга 0,1 фоиз фоиз ставкаси (10 йиллик имтиёзли давр) билан тақдим этилади.

Ўзбекистоннинг лойиҳадаги улуши 27,73 миллион АҚШ доллари, жумладан 20,78 миллион долларга тенг солиқ ва божхона имтиёзларини ташкил этади.

280 та ўринли Болалар кўптармоқли тиббиёт маркази кунига 250 ташриф ва йилига 1 минг 500 та операцияга мўлжалланади. Марказнинг қурилиши 2017 йилга режалаштирилгани ҳам хабарларда айтилган.