05 May 2016
21:12 - Жаҳон Банкининг ақли киришга бошлабди: Марказий Осиёда сув ресурслари муаммо бўлиши мумкин
Штаб-квартираси Вашингтонда жойлашган Жаҳон Банкининг махсус ҳисоботида глобал илиқлашув оқибатида ичимлик суви тақчиллашиб бориши иқтисодиётга жиддий таъсир кўрсатиши эътироф қилинибди. Молия институтига кўра, сув ресурсларидан тўғри фойдаланмаслик ялпи миллий маҳсулотлар ҳажмининг қисқаришига олиб келади ва 2050 йилга бориб ичимлик сув тақчиллиги оқибатида Яқин Шарқ ва Африка иқтисодларининг 14 фоизгача¸ Марказий Осиëдаги ялпи миллий маҳсулот ҳажмининг эса¸ 11 фоизгача қисқаради.

Айни пайтда банк таҳлилчилари¸ Марказий Осиëда мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўлга қўйилса¸ ҳамма нарса бошқача бўлади ва бу минтақанинг иқтисодини 2050 йилгача 11 фоизга ўстириш имкони пайдо бўлади.