05 May 2016
19:19 - Қамчиқ довонидан кўчки: 5 нафар қурбон берилди, жароҳатланганлар кўп. Фарғонага борадиган текис йўллар Тожикистондан қайтариб олиниши керак!
Кеча тахминан соат 14:00 да Қамчиқ довонининг Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидаги қисмида кўчки содир бўлди. Содир бўлган кўчки остида иккита автомашина қолиб кетган. Натижада 5 киши қурбон бўлган, ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар эвазига 6 кишининг ҳаёти сақлаб қолинган. Ҳозирда эса довонда юз берган ер кўчиши оқибатлари тўлалигича бартараф этилиб, автомобиллар ҳаракати йўлга қўйилган. Бироқ қарийб бир сутка давомида мамлакатнинг водий вилоятлари билан алоқаси узилиб қолди.

Қамчиқ довони денгиз сатҳидан 2,2 км баландликда жойлашган бўлиб, ушбу довон орқали Ўзбекистонни Фарғона водийси билан боғловчи ягона йўл ўтган. Ҳар куни ушбу йўлдан 20 мингга яқин автомобил қатнайди.

Бу воқеа ҳам кўрсатмоқдаки, Ўзбекистоннинг бошқа қисмларини Фарғона билан боғлайдиган ва ўрислар тарафидан Тожикистонга бериб юборилган текис ҳудудлар қайтариб олиниши ва Фарғонага борадиган темир йўллар тўла Ўзбекистоннинг қўлига ўтиши керак. Вақти келади, айнан шундай бўлади ҳам.