04 May 2016
22:39 - Ўзбекистонда мавжуд режимнинг яна 5 та янги қўғирчоқ телеканали очилармиш

Шу йил Ўзбекистонда яна 5 та хусусий телеканал очилиши борасида ишлар бошланган. Бу ҳақда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан ташкил қилинган анжуманда маълум қилган. "Биз 5 та янги хусусий телеканали ташкил қилиш устида иш олиб борамиз. Бу борадаги ишлар 1 сентябрь куни бошланиши режалаштирилган", деган мулозим.

У каналларнинг мавзу йўналишлари қандай бўлиши ҳамда уларнинг экранларда қачондан пайдо бўлишига аниқлик киритмаган. Аммо молиялаштириш ишлари хусусий маблағлар ҳисобига амалга оширилишини урғулаган.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг 68,8 фоиз аҳолиси рақамли телевидениедан фойдаланиш имкониятига эга. Бу орқали аҳоли Ўзбекистондаги 12та рақамли телеканалларни («Ўзбекистон», «Ёшлар», «Тошкент», «Спорт», «Оилавий», «Болажон», «Наво», «Маданият ва маърифат», «Диёр», «Дунё бўйлаб», «Кинотеатр» ва «Маҳалла») кузатиши мумкин.

Табиий, бу каналларнинг ҳаммаси Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқларидир. Яна очиладиган 5 та канал ҳам қўғирчоқ бўлади, миллат сифатини ҳам йўқотиб бораётган ўзбекларни подалаштиришга хизмат қилади. Вақти келади, бу телеканалларнинг ҳаммаси ахлатхоналарга улоқтирилади.