04 December 2015
07:25 - Туркия ва Россия ташқи ишлар вазирлари рус учоғи уриб туширилгандан кейин биринчи марта юзма-юз учрашдилар
Бу икки мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари Meвлут Човушўғли ва Сергей Лавров кеча Словакия пойтахти Белградда ўтаётган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ташқи ишлар вазирлари йиғилиши доирасида учрашдилар. Биргаликда расмга ҳам тушмаган вазирлар 40 дақиқалик учрашувдан кейин биргаликда матбуот конференцияси ҳам ўтказмадилар. Шунинг ўзи ҳам кўрсатмоқдаки, Россия-Туркия муносабатларидаги совуқлик исигани йўқ, аммо исишга йўл очилган бўлиши мумкин.

Алоҳида-алоҳида журналистлар билан учрашган вазирларнинг гаплари ҳам айнан шу фикрни тасдиқлайди. бу тасдиқлайди.

Озорбайжонга ишчи ташриф билан келган Туркия Бош вазири Аҳмат Довутўғли ҳам ҳамма ерда Россия билан алоқаларни тиклаш тарафдори эканликларини гапирмоқда.

Булардан ҳам муҳим бўлгани, НАТО ўз аъзоси бўлган Туркияни ҳимоя қилишга тайёр эканлигини билдиргач, Россия орқага чекинишга бошлаши муқаррардек кўринмоқда.