04 November 2015
18:28 - Ўзбекистонда илк марта наркозсиз жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида мамлакатимизда илк марта уйқу дори таъсирида бўлган беморнинг уйқу артериясида операция ўтказилибди. Ўзбекистон ТВ хабарига кўра, амалиёт давомида бемор енгил уйқу дори таъсирида бўлди, тананинг фақат жарроҳлик амалга ошириладиган қисми оғриқсизлантирилди.

Одатда бу каби жарроҳлик амалиётлари вақтида беморга умумий наркоз берилади. Мазкур операция эса оғриқ қолдиришнинг янги технологиясини қўллаш орқали амалга оширилди, дейилади хабарларда.

Бундай жарроҳлик амалиётлари ривожланган давлатларда 11 йилдан бери ўтказиларди. Мана ниҳоят, Ислом Каримнинг таклифи билан бўлса керак, Ўзбекистонда ҳам қилинадиган бўлибди.