04 November 2015
17:07 - АҚШдагилар Тожикистон исломий давлат бўлишини истайдими?
Тожикистон оммавий ахборот воситалари кеча бу мамлактда бўлган АҚШ Давлат Котиби Жон Керрининг Президент Имомали Раҳмон билан учрашгандан кейин матбуот конференцияси ўтказганини билдирдилар. АҚШнинг бош дипломати ва Имомали Раҳмон терроризм ва экстремизмга қарши кураш, Тожикистоннинг иқтисодий қийинчликлари, энергетик муаммолар, жумладан, Ўзбекистон билан бу соҳадаги ўзаро чиқишмовчиликлар ҳақида гаплашишган.

Табиий, суҳбат чоғида Афғонистондаги аҳвол алоҳида тилга олинган, тожик-афғон чегарасини қўриқлашда ҳамкорлик қилиш муҳокама қилинган.

Яна бир муҳим мавзу диний эркинликлар масаласи бўлибди. Жон Керри терроризм ҳамда экстремизм билан кураш ва инсон ҳуқуқлари, жумладан, диний эркинликларни таъминлаш масаласида мувозанат сақлаш кераклигини урғулабди.

АҚШдаги энг обрўли газеталардан Вашингтон Пост ёзишича, Жон Керри Тожикистонга келишидан бир кун аввал, АҚШнинг Халқаро Диний Эркинликлар Комиссияси (USCIRF) бу мамлакатда диний фаолиятлар қаттиқ назорат остига олингани ва Тожикистон Исломий Уйғониш Партияси тақиқланганини танқид қилиб, диний эркинликларни босим остига олиш жамиятда радикализмни ортишига хизмат қилишини айтибди. Комиссияга фақат мачитларда, қабристонларда ва уйларда номоз қилишга рухсат берилгани, давлат хизматчиларига жума номозига бориш тақиқлангани ҳам ёқмабди.

Бу нарсалар шуни кўрсатмоқдаки, дейди мухбиримиз, на АҚШнинг сиёсатчилари, на USCIRF каби ташкиллотлар Ислом динининг моҳияти ва ислом терроризмининг илдизлари Қуръоннинг хато тафсирига асосланувчи тушунчаларда эканлигни ҳалигача тушунмайдилар. Уларга тушунтириш керакки, диний эркинлик фақат намоз қилишга рухсат бериш эмас, давлатларни исломий қилиш ва мусулмонлар шариат қонунлари бўйича яшашларига йўл беришдир. Ал-Қоида, Толибон ва ИШИД кабилар айнан шуни исташмоқда ва шунинг учун курашишмоқда. АҚШ сиёсатчилари ва USCIRF каби ташкилотларнинг тафсияларини амалга ошириш - Ал-Қоида, Толибон ва ИШИДга қўшилишдир.

Демак, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг шу йил бошида АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хатидаги ислом дини атрофидаги муаммолар бўйича фикрлари кенг жамоатчиликка етиб бориши учун ҳаракат кучайтирилиши керак.