04 November 2015
19:14 - Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кучайтирилган тизимга ўтди

4 ноябрдан бошлаб, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, МХХ, ИИВ ва Фавқулодда Вазиятлар вазирлигининг айрим бошқармалари кучайтирилган режимга ўтди. Куч ишлатар тизимларнинг шахсий таркиби туну-кун навбатчилик ва узлуксиз ишлашга ўтган. Пойтахт ва вилоятлар марказларида ҳарбийлар пайдо бўлди, аммо вазият ҳеч бир тарзда изоҳланаётгани йўқ.

Айримлар бу ҳолни сўнги кунларда Ўзбекистонга нуфузли делегацияларнинг ташрифи, бошқалар эса диний экстремистларнинг фаоллашгани ва минтақага ташқи хавф кучаяётгани билан изоҳламоқда. Бироқ бу изоҳларнинг бирортаси вазиятни тўғри ифодалаётганга ўхшамаяпти.