26 October 2015
17:33 - Афғонистоннинг шимолиий шарқидаги 7,5 баллик ер қимирлашида 145 киши ҳалок бўлди, у Тошкентгa 5 балл бўлиб келди

Турли жаҳон агентликларининг биринчи хабарлари анчагина аралаш-қуралаш бўлса ҳам, умумий аҳвол қуйидагичалигини тушуниш мумкин. Афғонистоннинг шимолий шарқий қисмида, Покистон билан чегерадош ерларда Тошкент вақти билан айтсак, соат 14 ларда 7,5 баллик ер қимирлаши бўлган. Ҳам Афғонистонда, ҳам Покистон тарафида ўлганлар сони аввал 50 атрофида деб кўрсатилда, ҳозир эса 180 дан кўпроқ одам ҳалок бўлгани айтилмоқда. Ер силканиши горизонталь бўлгани ҳам катта талофатларга сабаб бўлган.

Бу ер қимирлаш Ўзбекистонда ҳам сезилди. Тошкентда 5 балл, Фарғона водиясида 3-4 балл, Чимкентда 4 балл бўлгани расмийларга асосланиб хабар қилинмоқда. Ваҳимага тушган одамлар уйларидан ташқарига қочгани ҳам тушунарли.

Эслатиб ўтамиз, 1966 йили Тошкентдаги машҳур зилзила 5,2 балл эканлиги эълон қилиган бўлса ҳам, амалда анча катта бўлгани айтиб келинади. Аммо, ўшанда ер вертикаль силкингани ҳам маълум. Шу сабабли Тошкентда катта ҳалокатлар бўлмаган.

Расм Reuters агантлигинг сайтидаги расм Афғонистонда олинган.