06 October 2015
20:08 - Тошкентда порахўр шифокор қамалди, нима, бизда порхўрсизлари ҳам борми?
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди томонидан Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қошидаги ногиронларни протезлаш ва реаблитация қилиш Миллий маркази етакчи ходимларидан бири жавобгарликка тортилди. Республика “Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича маҳаллий фуқароларнинг биридан 1 300 000 сўм миқдорида пора олаётганида ҳибсга олинган шифокор узоқ муддатли қамоқ жазоси билан сийланган. Газета хабарида диомгидек порахўр кимсанинг номи очиқланмайди.

Тафсилотларга кўра, шифокор маркази мижозларининг бирининг онасида пул олаётганида ушланган, дейди мухбиримиз.

Айбланувчининг исми берилмаган хабарга ишониб бўлмаслиги ўз-ўзидан маълум. Аммо, шу нарса ҳам маълумки, Ўзбекистонда порахўрлик қилмайдиган одам қолмаган, уларни ҳаммаси қамалса, давлат қандай яшайди?