06 October 2015
19:04 - Жаҳон Банки Ўзбекистонни 500 миллион долларлик кўмакдан маҳрум қилиши мумкин
Агар Ўзбекистон ҳукумати мажбурий меҳнат муаммосини ҳал қилмаса, Жаҳон Банки мамлакатимизни қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш учун ажратиладиган ярим миллиард АҚШ долларига тенг имтиёзли кредитдан маҳрум қилиши мумкин. Халқаро Меҳнат ҳуқуқлари форумиининг баёнотига кўра, Жаҳон Банки ўз лойиҳалари амалга оширилаётган ҳудудларда мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланадиган бўлса, Ўзбекистон ҳукумати билан барча шартномалар тугатилишидан огоҳлантирди. Мазкур шартномаларнинг тақдири Халқаро Меҳнат Ташкилоти инспекторларининг Ўзбекистондаги мониторинги хулосаларига боғлиқ.

Меҳнат ҳуқуқлари форумининг иддаоларида мажбурий меҳнат муаммосини ўрганишга уринаётган фуқаролик жамияти вакилларининг таъқибга олинаётгани таъкидланади.