06 October 2015
20:44 - "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Рига орқали Европа давлатларига авиарейсларни йўлга қўяди
Sputnik номли интернет нашрнинг ёзишича, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати Латвия пойтахти Ригага янги йўналиш очмоқда. Қишки парвозлар жадвалига кўра, рейслар ҳафтанинг жума кунлари Boeing-767 авиалайнерлари орқали амалга оширилади. Ширкат сентябрь ойи аввалида Европа Иттифоқи давлатларига парвоз амалга оширишга рухсат берувчи Европа авиацион хавфсизлиги агентлигининг рухсатини олганди, дейди нашр.

Қимматли қоғозлари давлатнинг қўлида бўлган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати мамлакатда монополист ҳисобланади. Компания дунёнинг 40 дан кўпроқ шаҳарлари: Европа, Америка, Яқин Шарқ, Осиё давлатларининг 21 та, МДҲнинг 22 та шаҳарига ва маҳаллий авиалинияларда 11 та йўналиш бўйича парвозлар амалга оширади.