03 April 2015
01:03 - Россияда фотомухбирни чавақлаган ўзбек ҳисбга олинди

«Вести Ямал» нaшри тарқатган хабарда таъкидланишича, Россиянинг «Лабитнанги» шаҳарчасидаги «Новый» ресторанида маҳаллий газеталардан бирининг фотомухбири Ўзбекистон фуқароси томонидан чавақланган. Россия тергов қўмитасининг Ямал-Ненец автономия бошқармаси ОАВ билан ишлаш бўлими бошлиғи Елена Демьянованинг ҳикоя қилишича, жанжал икки нафар маҳаллий аҳоли вакили ва Ўзбекистон фуқароси ўртасида келиб чиққан.

«Жанжал натижасида шаҳар меҳмони рақибларидан бирининг оёқлари орасига пичоқ санчган. Иккинч жароҳатланган фуқаро эса қорнидан пичоқланган. 32 ёшли биринчи жабрланувчи кўп қон йўқотиши натижасида воқеа жойида оламдан ўтган. Унинг шеригига тиббий ёрдам кўрсатилди. Ушбу ишнинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда. Жиноят бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда», дейди Демьянова.

Ўлдирилган фуқаро маҳаллий газеталарнинг бирида фотомухбирлик қилган. Қотилликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси эса ҳозирча ҳибсда қолмоқда.