03 April 2015
01:43 - “Қора бозор”да АҚШ доллари рекорд даражада кўтарилди
Кеча, 2 апрель куни тушдан кейин Тошкентдагии “қора бозор”ларда АҚШ валютасининг реал курси 4500 сўмни ташкил қилди. АҚШ валютасининг бу тарздаги сакрашини саррофларнинг ўзи ҳам тушунишмаяпти. Ҳолбуки, тушдан аввал АҚШ доллари 4150 сўмдан харид қилинаётганди.

Сўнгги марта Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 31 мартдан бошлаб АҚШ валютасининг сўмга нисбатан қийматини 2 минг 490 сўм 20 тийин қилиб белгилаганди.