02 April 2015
23:09 - Ислом Карим хўжайини Путиндан Ямандаги фуқароларимизни озод қилишда ёрдам сўради

Санадаги Россия элчисининг “Озодлик” радиосига айтишича, 31 март куни Россия президенти билан ўтказилган телефон суҳбати давомида президент Ислом Карим уруш ҳарактлари бораётган Ямандаги ўзбекистонлик шифокорларни олиб чиқишда ëрдам сўраган. Айни пайтда Россия дипломатлари нафақат ўзбекистонлик¸ балки бутун постсовет давлатлари фуқароларини рўйхатга олиш ва уларни учқич орқали Ямандан олиб чиқишни бошлаган.

1 апрель куни Россия Фавқулодда вазиятлар бўйича вазирлигига қарашли биринчи самолёт бу мамлакатда ишлаб келган поссовет мамлакатлари фуқароларининг дастлабки гуруҳини олиб чиқиб кетган. Айни пайтда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Ямандаги вазиятга оид масалаларни мувофиқлаштираëтган масъуллари Саудия Арабистонидаги элчихонамиз воситалигида ҳам фуқароларимизни қутқаришни ўйламоқда экан.