02 April 2015
22:35 - Европа Иттифоқи Ўзбекистонни сайлов бўйича халқаро мажбуриятларни бажаришга чақирди

Бугун Европа Иттифоқи кенгаши Ўзбекистонни ЕХҲТнинг сайлов борасида берган тавсияларини тўлиқ бажаришга чақирди. Бу ҳақда хабар қилган оммавий ахборот воситаларига кўра, Иттифоқ баёнотида: "Биз ЕХҲТнинг Демократик тизимлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси чекланган миссиясининг дастлабки топилмалари ва хулосалари, жумладан, Ўзбекистоннинг ЕХҲТ олдидаги мажбуриятларига ва қонунчилик меъёрларига зид равишда ўтказилган сайлов жараёнининг айрим аспектларини эътибор учун қабул қилдик”, дейилади.

Шунингдек, баёнотда айтилишича, Ўзбекистон ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг аввалги тавсияларини фақат қисман бажаргани афсусланарлидир.