02 April 2015
14:37 - ИШИД бор жойда шариат қонунлари бор: Ироқнинг Мусул шаҳрида 213 кишининг қўл ёки бармоқлари кесилди
АҚШ раҳбарлигидаги Ғарб коалициясининг ёрдами билан Ироқнинг баъзи ҳудудлари ИШИДдан озод қилинмоқда. Аммо, ҳали ҳам ИШИД назорати остидаги ҳудудларда шариат қонунлари жорий қилинган ва улар ишламоқда.

Туркия хабар воситаларида айтилишича, ўтган йилнинг июнь ойида ИШИД назорати остига ўтган Ироқнинг шимолидаги Мусул шаҳрида турли сабаблар билан шариат қонунлари асосида чиқарилган ҳукмлар ижро этилиб, 213 ёшнинг қўл ёки бармоқлари кесилган. Улар турли майда ўғриликларда айбланишган бўлса керак. Қанчадан-қанча одамнинг калласи кесилганини эса, аввалги хабарларимизда билдирган эдик.

Бир томондан, 21 асрда бўлаётган ваҳшийликка ҳайрон бўлиш керак. Аммо, иккинчи тарафдан, шариат қонунлари Ислом дининг талаби. Демак, ИШИД Ислом динига кўра шундай ваҳшийликлар қилмоқда.

Бу аҳволдан чиқишнинг ягона йўли – Исломда ислоҳотлар ўтказиш, дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиш, жумладан, шариат қонунларидан воз кечишдир.