01 April 2015
20:30 - Истанбулда яна террорчилар ҳужуми, бугунги нишон - шаҳар хавфсизлик хизмати
Кеча Истанбулда марксист-сўлчи террористлар гаровга олинган прокурорни ўлдирган ва ўзлари ҳам ўлдирилган эди. Ўлдирилган прокурор Маҳмет Селим Кираз бугун дафн этилди. Жанозада иштирок этган Бош вазир Аҳмет Довутўғли террористлар шавқатсиз йўқ қилинишини гапирар экан, жанозага келмаган мухолифат лидерларини ҳам қоралади.

Бугун Истанбулда яна бир террористик акт уюштирилди. Икки киши, улардан бири аёл, шаҳар хавфсизлик хизмати биносига қўлларида милтиқлар ва бомбалар билан киришга ҳаракат қилдилар. Аёл ўша ердаёқ ўлдирилди, бир неча полиция ходими ярадор бўлди, эркактеррорист яраланиб қочди, аммо полиция ходимлари уни ушладилар. Кўринишидан, террористлар, улар кечагиларнинг сафдошлари бўлса керак, ичкарига кириб бомба портлатмоқчи бўлишган.

Расмда – ўлдирилган террорист аёл ёки қиз.